Таиландда 26 кишини ўлдирган ҳарбий хизматчи отиб ташланди

Ҳарбий хизматчи Таиланд шимолий-шарқида одамларга қарата ўт очди. Сўнгги маълумотларга қараганда, ҳужум оқибатида 26 киши ҳалок бўлган, 57 киши жароҳатланган. Унинг ўзи махсус амалиёт давомида отиб ўлдирилди.
Sputnik

ТОШКЕНТ, 9 фев — Sputnik. Таиланд полицияси Накхонратчасима шаҳрида одамларни ўққа тутган ҳарбий хизматини отиб ўлдирди. Бу ҳақда маҳаллий The Bangkok Times нашри хабар қилмоқда.

Қайд этилишича, жиноятчи Terminal 21 савдо марказида ўлдирилган. У ерда ҳуқуқ-тартибот ходимларидан 17 соатдан зиёд яширинган эди.

Миллий полиция бошлиғи Пол Ген Чактип Чайинда ўт очган ҳарбий хизматчининг йўқ қилинганини тасдиқлаган.

​Жиноятчининг шахси аниқлаган – у Суратхампитхак ҳарбий лагеридаги 32 ёшли кичик зобит Жакрапант Томма.

Сўнгги маълумотларга қараганда,  ҳужум оқибатида 26 киши ҳалок бўлган, 57 киши жароҳатланган,  улардан 45 нафарига касалхонадан рухсат берилган.

Кейинчалик Таиланд бош вазири Прают Чан-Оча ҳарбий хизматчининг бу ишга қўл уришига маиший можара сабаб бўлганини маълум қилди.

“Сабаб? Жиноячи ва унинг хизматдоши ўртасидаги уй сотилиши туфайли маиший можаро сабаб бўлган”, - дея маълум қилган бош вазир. У қуруқликдаги қўшин қўмондонлиги можаро тафсилотларини ўрганинишини қўшимча қилган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ ҳарбий хизматчи Таиланд шимолий-шарқида одамларга қарата ўт очгани ва кўплаб кишиларда гаровда ушлаб тургани хабар қилинган эди.