Андижон – Уфа – Андижон йўналишида мунтазам поезд қатнови йўлга қўйилди

Эндиликда водий вилоятларидан мазкур йўналишдаги МДҲ мамлакатларига борадиган йўловчилар Андижон, Марғилон, Қўқон ва Поп вокзалларидан жўнашлари мумкин.
Sputnik

ТОШКЕНТ, 9 фев — Sputnik. “Ўзбекистон темир йўллари” АЖ томонидан Андижон – Уфа – Андижон халқаро йўналишида йўловчи поездининг мунтазам қатнови бошланади..Бу ҳақда Транспорт вазирлиги хабар қилди.

Қайд этилишича, №№371/372-сонли Андижон – Уфа – Андижон йўналишида йўловчи поездининг мунтазам қатнови кеча соат 20: 15 да бошланган.

Тошкент-Омск йўналишида автобус қатнови йўлга қўйилади

Эндиликда водий вилоятларидан мазкур йўналишдаги МДҲ мамлакатларига борадиган йўловчилар Андижон,  Марғилон,  Қўқон ва Поп вокзалларидан жўнашлари мумкин. 

Чипталарни жойлардаги чиптахоналаридан харид қилиш мумкин ёки элеcтрон тарзда e-ticket@railway.uz сайти ва унинг мобил иловалари орқали расмийлаштириш имконияти мавжуд.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ “Ўзбекистон темир йўллари” 2019 йил охири ва 2020 йил бошларида Москва ва Уфага янги қатновни йўлга қўйиши ҳақида хабар қилинган эди.