НАТО генерали Россияни америка спутникларини таъқиб қилганликда айблади

"Шу вақтга қадар ҳамма космосни хавфсиз ҳудуд, деб ҳисоблар эди. Энди бундай эмас", - деб қайд этган НАТО вакили.
Sputnik

ТОШКЕНТ, 8 фев — Sputnik. Фазода Ғарбга хавф таҳдид солинмоқда, сабаби Ғарб спутниклари яқинида Россия ва Хитой космик аппаратлари манёврларни амалга оширмоқда. Бу ҳақда Washington Examiner нашрига берган интервьюсида НАТОнинг трансформация бўйича стратегик қўмондонлиги раҳбари генерал Андре Ланата баёнот берган.

Германиялик сиёсатчи НАТО СССРни қандай алдаганини айтиб берди

Унинг сўзларига кўра, Шимолий атлантика альянси "космосда агрессининг кўплаб усуллари ва турларини" тахмин қилиши мумкин. "Албатта, бу бизнинг иттифоқдошлар учун таҳдид", — деди генерал.
Нашрнинг ёзишича, Россия яқинда кичикроқ, "америка разведкачи аппарати ортидан кузатадиган" бир спутникни ишга туширган.

"Шу вақтга қадар ҳамма космосни хавфсиз ҳудуд, деб ҳисоблар эди. Энди бундай эмас", - деб қайд этган Ланата.

У шунингдек, мамлакатлар энди "таҳдидларга мустақил реакция билдиришларига тўғри келиши", чунки НАТОнинг космосда объектлари бўлмаслиги ва альянс у ёки бу миллий космик объектлар учун аниқ ҳимоя чораларини кўриш бўйича жавобгар бўлмаслигини қўшимча қилган.