Ўзбекистонда 10 жилдлик журналистлар қўлланмаси ишлаб чиқилди

Ўзбекистонда 10 жилдлик журналистика қўлланмаси ишлаб чиқилди ва "журналистика профессори" илмий унвони таъсис этиш ғояси олға сурилди.
Sputnik

ТОШКЕНТ, 7 фев – Sputnik. Бугун Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлигида журналистика соҳасига оид 10 жилдлик қўлланманинг тақдимот маросими бўлиб ўтди.

Янги қўлланма халқаро тажрибани ўрганган ҳолда, назариётчи олимлар ҳамда амалиётчиларнинг тажрибалари асосида тайёрланган, бўлиб у қуйидаги жилдлардан иборат:  

  1. Журналистика назарияси, тарихи ва тараққиёти;
  2. Журналистика ҳуқуқи ва этикаси;
  3. Медиалингвистика ва таҳрир;
  4. Медиа-маркетинг ва менежмент;
  5. Босма оммавий ахборот воситаларида жанрлар ва маҳорат масалалари;
  6. Аудиовизуал журналистика;
  7. Онлайн журналистика ва медиада янги трендлар;
  8. Замонавий медиа муҳитда PR-хизматлар;
  9. Ихтисослашган журналистика;
  10. Журналистика социологияси ва психологияси;

“Жаҳон адабиёти” журнали бош муҳаррири Аҳмаджон Мелибоев айтишига қарганда ушбу қўлланмани чоп этиш - ниҳоятда улкан илмий изланишлар натижаси бўлган ва шу сабабли, Ўзбекистонда ҳам «журналистика профессори» деган илмий унвон таъсис этиш мақсадга мувофиқ бўлади.

Хабарда айтилишига кўра, ушбу қўлланмадан олий таълим муассасаларида таълим жараёнида фойдаланиш ҳамда журналистларнинг шахсий китоб жавонларидан ўрин олишга “арзийди”. Қўлланма 1000 нусхада нашрдан чиқарилган.