ЖССТ баёноти: янги коронавирусга қарши дори йўқ

ЖССТ вакили сўзларига кўра, янги коронавирусни даволаш вақтида ОИВга қарши ёки бундан аввалги турдаги коронавирусларга қарши қўлланилган дориларнинг самара берганлиги ҳам ўз исботини топмаган
Sputnik

ТОШКЕНТ, 5 фев – Sputnik, Елизавета Исакова. 2019-nCoV қарши таъсир кўрсата оладиган дори воситалари ҳозирча йўқ, лекин касалликка чалинганларнинг аксарияти, даволаниш имконияти тақдим этилса, ҳалок бўлмайдилар, деб баёнот қилди чоршанба куни БССТнинг фавқулодда дастурлар бўйича ижрочи директори Майкл Райан.

Ўзбекистонликлар коронавирус тарқалган шаҳарни қандай тарк этди - видео

"Янги коронавирусга қарши ўз тасдиғини топган, самарали дори воситалари йўқ. Бу эпидемия, агар унинг жинс ва ёш бўйича тарқалишига қарайдиган бўлсак, асосан кекса ёшдаги, саломатликлари оғирлашиб қолган кишилар орасида салбий оқибатларни ва ўлим ҳолатларини келтириб чиқармоқда. Беморларнинг аксарияти органлари ишламай қолганлигидан вафот этишган. Бу кўпроқ вирус таъсиридан ҳам кўра, у вужудга келтирган шок туфайли содир бўлган. Шунинг учун, агар беморларга даволаш хизматлари тақдим этилса, уларнинг аксарияти тирик қолиши мумкин", - деб айтган Райан.

ЖССТ вакили сўзларига кўра, янги коронавирусни даволаш вақтида ОИВга қарши ёки бундан аввалги турдаги коронавирусларга қарши қўлланилган дориларнинг самара берганлиги ҳам ўз исботини топмаган.

Аммо давлатлар ушбу сертификация қилинган дори воситаларини, хусусан, интерферонлар ва ингибиторларни 2019-nCoVга қарши эҳтимолий самарали курашда синовдан ўтказишлари мумкин.

Янги коронавирусни юқтирган беморлар сони 20,6 мингдан ошиб кетди

ЖССТ шу билан бирга бундай, бундай ҳолларда дорилар қандай ишлашини тушуниш учун бу сингари тадқиқотлар натижалари билан бўлишишга чақирмоқда.

Хитой ҳукумати 31 декабр куни ЖССТга Хубэй провинцияси Ухан шаҳрида номаълум пневмония авж олгани ҳақида хабар қилган эди. Мутахассислар касаллик қўзғатувчисини аниқлашди - у янги 2019-nCoV коронавирус эди. Хитойнинг материк қисмида вирусни юқтириб олганлар сони 24,3 мингдан ошди, 490 киши ҳалок бўлди, яна бир киши Гонконгда ҳаётдан кўз юмган. Хитойдан ташқарида 170дан зиёд киши касалланган, уларнинг бир нафари вафот этган. ЖССТ коронавирус эпидемиясини халқаро аҳамиятга молик бўлган фавқулодда ҳолат, деб тан олди.