Шавкат Мирзиёев Туркия президентига ҳамдардлик билдирди

Ўзбекистон президенти Туркияда юз берган қор кўчиши оқибатида кўплаб инсонлар қурбон бўлгани ва жароҳатлангани муносабати билан мамлакат президентига ҳамдардлик билдирди.
Sputnik

ТОШКЕНТ, 6 фев — Sputnik. Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев Туркияда юз берган қор кўчиши оқибатида кўплаб инсонлар қурбон бўлгани ва жароҳатлангани муносабати билан мамлакат президентига ҳамдардлик билдирди.

“Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев Туркиянинг шарқидаги Ван музофотида юз берган қор кўчиши оқибатида кўплаб инсонлар қурбон бўлгани ва жароҳатлангани муносабати билан Туркия Президенти Режеп Таййип Эрдоғанга ҳамдардлик билдирди”, - дейилади давлат раҳбари матбуот хизмати хабарида.

Эслатиб ўтамиз, Туркияда икки кунда иккита қор кўчкиси оқибатида ҳалок бўлганлар сони 33 кишига етган.