Истанбулдаги авиаҳалокатда ўзбекистонлик жароҳатланди

Истанбул шаҳридаги аэропортга самолётнинг қаттиқ қўниши оқибатида Ўзбекистон фуқароси жароҳатланди. Бош консулхона вазиятни назоратга олган ва фуқарога ёрдам бериш бўйича чоралар кўрмоқда.
Sputnik

ТОШКЕНТ, 6 фев — Sputnik. Истанбул шаҳридаги аэропортга самолётнинг қаттиқ қўниши оқибатида Ўзбекистон фуқароси Б.С. жароҳатланди. Бу ҳақда ТИВ мамлакатнинг Истанбул шаҳридаги (Туркия) бош консулхонаси берган маълумотга асосланиб хабар қилмоқда.

Истанбулдаги авиаҳалокат қурбонлари сони 3 кишига етди

Қайд этилишича, фуқаро “Медикана” клиникаси жойлаштирилган.

Бош консулхона вазиятни назоратга олган ва фуқарога ёрдам бериш бўйича чоралар кўрмоқда.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ  Истанбул шаҳридаги аэропортга самолётнинг қаттиқ қўниши оқибатида қурбон бўлганлар сони 3 кишига етгани хабар қилинган эди.