Зеленский "Газпром"дан олган пул нимага сарфланишини айтди

Владимир Зеленский "Газпром"дан газ транзитини давом эттириш келишуви бўйича доирасида олинган 2,9 миллиард доллар нимага сарфланишини айтди.
Sputnik

ТОШКЕНТ, 5 фев – Sputnik. Украина президенти Владимир Зеленский "Газпром"дан газ транзитини давом эттириш келишуви бўйича доирасида олинган 2,9 миллиард долларни инфратузилмавий лойиҳаларини амалга ошириш ва тиббиётни ривожлантириш учун сарфлашни таклиф қилди. РИА Новости хабарига асосан.

Зеленский Путинга қўнғироқ қилди: президентлар бир-бирини байрам билан табриклади

"Биз йўллар қурилишига – бу инфратузилмавий устуворлигимиз, ва бошқа инфратузилмавий лойиҳаларга, тиббиёт соҳаси ва энергия самарадорлигига қўшимча маблағ йўналтиришни режалаштирмоқдамиз", - деб ёзилган офиси сайти хабарида.

Давлат раҳбари икки ҳафта ичида зарур ҳужжатлар лойиҳаларини тайёрлаш ҳақида топшириқ берди.

Ўтган йил 30 декабрида "Газпром" ва "Нафтогаз" Украина орқали етказиб беришни давом эттириш бўйича шартномалар пакетини, шу жумладан 5 йиллик транзит шартномасини имзоладилар. Иккала томон ҳал қилинмаган суд даъволаридан бош тортишди ва "Газпром" Стокгольм арбитражининг қарорига биноан Киевга 2,9 миллиард доллар тўлади.