Ўзбекистонликлар коронавирус тарқалган шаҳарни қандай тарк этди - видео

Ўзбекистон Хитойдан ўз фуқароларини эвакуация қилмоқда. Куни кеча Uzbekistan airways Пекиндан йўловчиларни олиб келди, 5 феврал кечаси Ухандан ўзбекистонликлар эвакуация қилинди.
Sputnik

Ўзбекистон ҳукумати ўз фуқароларини эвакуация қилиш учун бепул чартер рейсини ташкил қилди. Махсус самолётда ўзбекистонликлардан ташқари, яна беш нафар қозоғистонлик ҳам олиб кетилди.

Ухан-Тошкент рейси йўловчиларидан бири Sputnik’га хабар қилишича, саккизта автобусда улар ётоқхоналардан аэропортга етказилди. Ухандан олиб келинган фуқаролар махсус тиббиёт муассасасига жойлаштирилади.