Тўртта йўналишда базавий ОТМлар белгиланди

Мазкур ОТМларга амалда қўлланилаётган дарсликларни таҳлил қилган ҳолда, кейинги ўқув йили учун янги адабиётларни яратиш бўйича топшириқлар берилди.
Sputnik

ТОШКЕНТ, 5 фев — Sputnik. Ўзбекистонда олий таълим муассасаларини илмий методик таъминлаш учун 4 та йўналиш бўйича базавий ОТМ белгиланди. Бу ҳақда Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги хабар қилди.

Ўзбекистонда тест синови топширмай ўқишга кириш мумкин бўлади

Хусусан, Ўзбекистон Миллий университети  математика ва биология, Тошкент давлат техника университети геология, Самарқанд давлат университети кимё йўналиши бўйича базавий олий таълим муассасалари этиб белгиланди.

Мазкур ОТМларга амалда қўлланилаётган дарсликларни таҳлил қилган ҳолда, кейинги ўқув йили учун янги адабиётларни яратиш бўйича топшириқлар берилди.

Шунингдек, базавий таълим муассасаларининг масъул кафедралари томонидан йил давомида илмий методик семинарлар ташкил этилади.