Ҳарбий хизмат, аттестация ва имтиёз: ўзбек армиясидаги асосий ўзгаришлар

Мудофаа вазирлиги Кадрлар бош бошқармаси бошлиғи полковник Фарход Шерматов “Ўзбекистон Республикаси фуқароларининг ҳарбий хизматни ўташ тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида”ги президент қарори билан қабул қилинган ўзгаришларни тушунтириб берди.
Sputnik

ТОШКЕНТ, 5 фев – Sputnik. Мудофаа вазирлиги Кадрлар бош бошқармаси бошлиғи полковник Фарход Шерматов “Ўзбекистон Республикаси фуқароларининг ҳарбий хизматни ўташ тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида”ги президент қарори билан қабул қилинган ўзгаришлар ҳақида маълумот берди, деб хабар қилди Sputnik Ўзбекистон мухбири.

Ўзбекистонда янги ҳарбий унвонлар жорий этилди

Президент қарори лойиҳасини тайёрлаш жараёнида хорижий давлатларнинг тажрибаси ўрганиб чиқилди. Янги ҳужжат билан хизмат ўташ тартиби билан боғлиқ масалалар оптималлаштирилди. Ҳарбий хизматни ўташ тартибига айрим ўзгартиришлар киритилди: ҳарбий унвонларни бериш, лавозимга тайинлаш, қуролли кучларини жамлаш принципи белгиланди.

“Ҳужжат билан ҳарбий хизматни ўташ ҳудудий принципи жорий этилди, яъни ҳарбий хизматчилар ҳарбий хизматга чақиртирилган жойда хизмат ўташлари мумкин”, - деди Шерматов.

Шунингдек, сержант таркибидаги хизматчиларга ҳарбий унвонларини бериш бўйича тегишли нормалар киритилди.

Шерматов ҳарбий хизматчиларга қўшимча имтиёзлар (тиббий ёрдам ва моддий) жорий этилганини таъкидлаб ўтди.

Ҳужжатда ҳарбий хизматчиларнинг оилалари, фарзандларини боғча ва мактабларга навбатсиз жойлаштириш бўйича имтиёзлар назарда тутилган.

“Ҳарбий хизматчилар йирик шаҳарлардан узоқда жойлашган ҳар хил гарнизонларда хизмат ўташади, бундай жойларда ҳарбий хизматчилари оила аъзоларининг иш билан таъминлаш, уларнинг фарзандларини таълим муассасаларига жойлаштиришда муаммолар пайдо бўлади. Буларни ҳал этишда бу имтиёзлар ёрдам беради”, - деди Шерматов.

Бундан ташқари, ҳарбий хизматни ўташ, аттестация билан боғлиқ бўлган ҳужжатларни юритиш масалалари аниқ белгилаб берилди.