ТОШКЕНТ, 4 фев — Sputnik. Сенатор Берни Сандерс идораси Айова штатидаги демократлар кокусида (сайловчилар йиғилишида) номзоди ғолиб бўлганини эълон қилди, деб хабар беради РИА Новости.
Идора ходимлари овоз бериш жараёнида мустақил ҳисоб-китобларни амалга оширган.
Сандерс идораси маълумотларига кўра, у 29,7 фоиз овоз тўплаган - бу рақибларидан кўпроқ.
Сешанба оқшомида Айова штатидаги кокуслар овоз бериш натижаларини эълон қила олмаган Демократик партиянинг маҳаллий бўлимининг мисли кўрилмаган муваффақиятсизлиги билан якунланди.
Республикачиларда кутилгандек 97 фоиздан ошиқроқ овоз тўплаган кутилгандек Дональд Трамп ғалаба қозонган.
Sputnik радиоси эфирида сиёсий таҳлилчи Владимир Можегов республикачиларнинг бирдамлиги Дональд Трамп учун катта устунлик яратади, деган фикрни билдирди.
“У ўз сайловолди кампаниясини ғалаба билан бошлади, эҳтимол, бошқа штатларда ҳам худди шундай ишонч билан юришни давом эттиради. Унинг праймеризда ғалаба қозонишида ҳеч қандай шубҳа йўқ ва президентлик сайловларида ғалаба қозониш учун ажойиб имкониятлари мавжуд. Демократик рақиблари орасида шу пайтгача, менимча, ишончли тарзда бошлаган Сандерснинг имкониятлари кўпроқ. Аммо биз бундан кейин энди нима бўлишини кўрамиз, чунки демократлар лагерида, умуман олганда, тарқоқлик кузатилмоқда ва биз ҳозирча улар орасида Трампга жиддий рақибни кўрмаяпмиз”, - деди Владимир Можегов.
АҚШда 3 феврал кунидан дастлабки сайловлар бошланди. Унда ҳар икки етакчи партиядан президентликка номзодлар аниқланади. Праймериз мавсуми июлда, АҚШнинг икки партияси ўзларининг президентликка номзодларини кўрсатадиган пайтда якунланади. Президент сайловлари ноябр ойида бўлиб ўтади.