Россияда хавфли вирусга чалинган мигрантлар депортация қилинади

Россия ИИВ хавфли вирус билан касалланган мигрантларни мамлакатдан депортация қилиш масалаларни тартибга солувчи қонун лойиҳасини тайёрлади.
Sputnik

ТОШКЕНТ, 4 фев – Sputnik. Россия ИИВ хавфли вирус билан касалланган мигрантларни мамлакатдан депортация қилиш масалаларини тартибга солувчи қонун лойиҳасини тайёрлади. "Известия" газетаси ҳукумат матбуот хизматига асосан хабар қилди.

Коронавирусга қарши Россия дориси синовдан ўтказилмоқда

Янги тартиб муаллифлари коронавирус, сил, ўлат ва бошқа хавфли касалликларга чалинган мигрантларни мамлакатдан чиқариб юборишни таклиф қилмоқда.

Ҳозир Россияда бундай қонун йўқ, бу эса ҳукумат аҳолининг гигиена хавфсизлигига салбий таъсир қилмоқда деб ҳисобламоқда.

“Единая Россия” фракция раҳбари муовини Андрей Исаевнинг фикрига кўра, давлат турли инфекциялардан ўз фуқароларини ҳимоя қилиш юзасидан зарур чораларни кўриши зарур.

Таъкидланишича, одамлар учун хавф туғдирадиган касалликлар рўйхатига 16 та вирус киритилган.

Ички ишлар вазирлиги ва бошқа федерал ижро органлари инфекция сабабли чет элликларни депортация қилиш масалалари, транспорт турларини белгилайди.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Федерал хавфсизлик хизмати ва санитария-эпидемиология назорати органларига депортация қандай амалга оширилишини назорат қилиш вазифаси юклатилади. Шунингдек, бемор мигрантларга даволаш хизматлари кўрсатилади.