Россия ва Ўзбекистон Суриядан болаларни олиб келиш тажрибасини муҳокама қилди

Россия президенти болалар омбудсмени Анна Кузнецова Ўзбекистон бош консули Меҳриддин Хайриддинов билан учрашув ўтказди.
Sputnik

ТОШКЕНТ, 4 фев – Sputnik. Россия болалар омбудсмени Анна Кузнецова Ўзбекистон бош консули Меҳриддин Хайриддинов билан учрашув ўтказди. Томонлар Сурия ва Ироқдан болалаларни репатриация қилиш, болалани ватанга қайтариш бўйича самарали тажрибалари билан алмашиш масалаларни муҳокама қилди. Бу ҳақда омбудсмен Facebook’даги ўз саҳифасида маълум қилди.

Россия ва Ўзбекистон Суриядан болаларни олиб келиш тажрибасини муҳокама қилди

“Бугун, Ўзбекистоннинг Россиядаги элчихонаси бош консули Меҳриддин Хайриддинов билан учрашув ўтказилди. Сурия ва Ироқ ҳудудидаги лагерларидан болаларни репатрация процедурасини ташкил қилиш борасида юзага келадиган муаммолар муҳокама қилинди”, - деб ёзди Кузнецова. 

Россия ва Ўзбекистон Суриядан болаларни олиб келиш тажрибасини муҳокама қилди
 

Ўзбекистон президенти топшириғига асосан болаларни уруш зоналаридан қайтариш бўйича лойиҳа амалга оширилмоқда. Томонлар юзага келган қийинчиликларни муҳокама қилди, тажриба ва маълумот алмашиш, қайтиб келган болаларни реабилитация қилиш амалиёти тўғрисида келишиб олдилар.

Эслатиб ўтамиз, ўтган йил май ойида 156 нафар Ўзбекистон фуқаролари, асосан аёллар ва болалар, Яқин Шарқдаги можаро зонасидан Тошкентга махсус рейс билан олиб келинган эди. Гуманитар операциянинг иккинчи босқичи октябрда 64 нафар бола Ироқдан махсус рейс билан Ўзбекистонга қайтарилди.