Путин мияни машқ қилдириш фойдаси ҳақида гапирди

Путиннинг сўзларига кўра, одам қанчалик кўп ижодий фаолият билан шуғулланса, қанчалик миясини машқ қилдирса, шунчалик узоқ умр кўради.
Sputnik

ТОШКЕНТ, 4 фев — Sputnik. Россия президенти  Владимир Путин узоқ вақт ижодий ва ақлий фаолият билан шуғулланувчи кишиларнинг умр давомийлиги яхшиланишини маълум қилди.

Унинг сўзларига кўра, одам қанчалик кўп ижодий фаолият билан шуғулланса, қанчалик миясини машқ қилдирса, шунчалик узоқ умр кўради. Шунингдек, ҳаёт тарзи яхшиланади.

Путин умуман олганда бошқа соҳада фаолият юритувчиларга қараганда олий мактаб ўқитувчилари орасида узоқ умр кўриш юқори эканини таъкидлади.

“Бу тасодиф эмас, бу мия фаолияти билан боғлиқ”,  - дея Путин сўзларидан келтиради РИА Новости.