Ўзбекистон 250 нафар фуқаросини Хитойдан олиб келди

Самолётда 250 нафар йўловчи, экипаж аъзолари, шунингдек, тиббиёт ходимлари замонавий ҳимоя воситалари билан таъминланган вирусология соҳаси мутахассислари Пекиндан олиб келинди.
Sputnik

ТОШКЕНТ, 4 фев – Sputnik. Бугун маҳаллий вақт соат 17.05да Uzbekistan Airways авиакомпаниясининг чартер рейс орқали Ўзбекистон фуқароларини Хитойдан эвакуация қилган самолёти Тошкент халқаро аэропортига қўнди, деб хабар қилди авиакомпания матбуот хизмати.

Самолётда 250 нафар йўловчи, экипаж аъзолари, шунингдек, тиббиёт ходимлари замонавий ҳимоя воситалари билан таъминланган вирусология соҳаси мутахассислари Пекиндан олиб келинди.

Бундан аввал йўловчилар махсус шифохоналарда шифокорлар назоратида сақланиши хақида хабар берилган.