ТОШКЕНТ, 4 фев - Sputnik. Армата платформасидаги танкни синовлари бу йил якунланиши керак, деди саноат ва савдо вазирлиги раҳбари. Ушбу янгилик Sputnik радиоси эфирида ҳарбий эксперт Виктор Баранец томонидан баҳоланди.
Армата платформасидаги танкнинг давлат синовлари бу йил якунланиши режалаштирилмоқда, деди Россия саноат ва савдо вазири Денис Мантуров "РИА Новости" га берган интервьюсида.
"Синов натижаларига кўра, Россия Мудофаа вазирлиги оммавий ишлаб чиқарилган техникани ҳарбий қисмларга етказиб бериш муддатларини белгилайди", деди Мантуров.
Унинг таъкидлашича, 2020 йил маҳаллий танк қуриш саноати учун махсус йил: Россия ушбу саноатнинг 100 йиллигини нишонлайди.
"1920 йилда биринчи Совет танки "Озодлик учун курашувчи ўртоқ Ленин" ишлаб чиқарилди. Бу йилги юбилей, айниқса, биринчи Совет танкининг чевараси бўлган "Армата"синовлари тугаши билан айниқса рамзийдир", дея қўшимча қилди вазир.
Sputnik радиосида бу хабарни "Комсомольская правда" газетаси ҳарбий шарҳловчиси, истеъфодаги полковник Виктор Баранец яхши баҳолади.
"Бу яхши янгилик. Сўнгги ойларда Ғарб "Армата" ҳақида ёмон гапларни айтмоқда. Агар Мантуровнинг сўзлари рост бўлса, дунё Россия шунчаки қуруқ гапларни илгари сурмаслигини кўради, унинг Т-14 супертанки тўғрисидаги сўзлари ҳақиқат билан тенглигини кўради. Ғарбда бу ноёб танкнинг турли хил баҳолари қулоққа чалинади. Мақтовлар жуда кўп, немислар бошларини ушлашди ва шошилинч равишда Армата зирҳини бузиб ўтадиган худди шундай калибрли пушка қуришни бошладилар. Айрим конструкторлар россияликлар йўлидан юриб капсулали модификациядаги танкни ишлаб чиқишни бошладилар, бу мордификацияда жанговар экипаж ўқ-дорилардан алохида ўрнашган. Мен "Армата"нинг энг кучли двигатели ва осма ускуналарини гапирмасам ҳам бўлади. Бунда шундай "Афганит" тизими борки, танк душман томонидан ўққа тутилганида, бу тизим отилган снарядга қарата жавобан ўқ тутади ёки траекториясини бузади", дейди Виктор Баранец.
Аввалроқ Россия Федерацияси Мудофаа вазирининг ўринбосари Алексей Криворучко "Армата" платформаси асосида яратилган Т-14 танки ва Т-15 пиёда жанговар машинасини дастлабки синовлари якунлангани ҳақида хабар берган эди.
Т-14 "Армата", урушдан кейинги учинчи авлоддаги дунёнинг ягона танки бўлиб, душман билан тўғридан-тўғри алоқада жанг қилиш, бошпаналар ва очиқ худудларда моторлашган бўлинмаларни ҳарбий истеҳкомларни ва душманнинг тирик кучини хужумида қўллаб-қувватлашга мўлжалланган.