Қояларга ўйилган тарих - Қримнинг машҳур ибодатхоналари

Қрим ибодатхоналари одатда ғайриоддий кўринишга эга - улар қояларга қурилган ёки улар қоя ичида ўйилган.
Sputnik

ТОШКЕНТ, 3 фев - Sputnik, Галина Соколова. Кўпчилиги инқилоб, урушлар ва Совет ҳокимияти йилларида жуда кўп азобларни бошдан кечирди, аммо шунга қарамай улар қутқарилиб, қайта тикланди. Ярим оролнинг энг қизиқарли черковлари ва монастирлари учун қўлланма РИА Новости материалида.

Херсонесдаги ер ости мақбара-ибодатхонаси

Ушбу мақбара Қримнинг жануби-ғарбий соҳилидаги қадимги юнон худуди - Херсонесдаги энг биринчи насроний меъморий ёдгорлиги ҳисобланади. Археологлар аниқ ёшини айта олишмайди, аммо улар 5-асрдан олдин қурилган деб ишонишга мойил.

Қояларга ўйилган тарих - Қримнинг машҳур ибодатхоналари

Олимлар ер ости (VI–VII асрлар) ва ер усти (XII–XV асрлар) ибодатхоналари бўлганини аниқладилар. Уларни боғлаб турган зинапоя ва юқори структуранинг пойдевори қисман сақланиб қолган.

Совет археологи Анатолий Якобсон ертўла зодагон фуқаронинг дафн қилинадиган жойи бўлиши мумкин де ҳисоблаган. Шунингдек, у IV асрда бу жойларга Қрим шаҳиди ва маърифатпарвари Василий Херсонесский ташриф буюрганлигини ҳам инкор этмади. Бу авлиё, афсонага кўра, маҳаллий князьлардан бирининг ўғлини тирилтирган. 309 йилда Рим императори Максимилиан Галерийнинг буйруғига биноан воизни ушлаб, тош ва таёқ билан уриб ўлдирдилар.

Қадимий мақбара "Херсонес Таврический" музей-қўриқхонаси ҳудудида жойлашган. Сиз бу ерга экскурсия билан ёки ўзингиз боришингиз мумкин. Тажрибали саёҳатчилар бунга бир кунни сарфлашни маслаҳат беришади.

Бахчисарайдаги Успенский эркаклар монастири

Марям-Дере дарасининг этагида - Россиядаги энг қадимги ва Қримдаги энг обрўли монастири жойлашган. Унинг тарихи 9-асрда роҳиблар черковни қояни ўзидан ўйиб чиқишидан бошланган (шу кунгача сақланиб қолган).

Биби Марям черкови

Афсонага кўра, бу жойда чўпон Худонинг онасининг иконасини топди. Диний ёдгорликни бир неча бор бошқа жойга кўчиришга ҳаракат қилинган, аммо у мўъжизавий равишда қайтган. Икона хозирги кунда ҳам муборак Биби Марям черковида сақланмоқда. Унга минглаб эътиқоддагилар келишади.

20-аср бошларига келиб, монастирда бир нечта бинолар барпо этилди ва турар-жой бинолари, шу жумладан катта руҳоний ва зиёратчилар учун уй қурилди. Аммо 1921 йилда Совет ҳукумати ҳамма нарсани ёпди, кўплаб руҳонийлар отиб ташланди.

Улуғ Ватан уруши даврида бу ерда касалхона жойлашган, ундан кейин - психиатрия диспансери. 1993 йилда монастир черковга қайтарилди.

Қояларга ўйилган тарих - Қримнинг машҳур ибодатхоналари

Сиз унга экскурсиялар билан ёки ўзингиз ташриф буюришингиз мумкин. Кийиниш кўриниши куйидагича: эркаклар шимда, шортида эмас, аёллар юбкада, бошларида рўмоли билан ва елкалари ёпиқ бўлиши керак.

Симферопольдаги Авлиё Константин ва Елена черкови

Симферопольдаги биринчи православ черкови 1787 йилда, Қрим Россия империяси таркибига қўшилганида қурилган.

Бунгача икки йил олдин, полк командири Борис Татищев татар уйини сотиб олган, ва унинг ўрнида қиролича Екатерина II нинг келишига черков қурилди. Қиролича черковни зиёрат қилди, сўнг хизматчилар учун кийимларни ва зарур анжонмларни тақдим этди.

Совет ҳукумати даврида черковнинг қисман вайрон бўлган биносида аэроклуби ва ФҲДЁ архиви жойлашган эди. Узоқ вақт давомида бино бўш турди. 1991 йилдан бошлаб бу яна православ черкови.

Авлиёлар Константин ва Елена черковига ташриф афсуски, кўп тарихий обидалар сақланиб колмаган Қрим пойтахтининг диққатга сазовор жойларининг экскурсиясида мажбурий қисмдир.

Косьмо-Дамиановский монастири ва Алушта яқинидаги Шахзода Алексей сувга шўмғиш жойи

Монастир 1856 йилда, Алушта шаҳридан 20 километр нарида қурилган. Қирол оиласи бу ерга тез-тез ташриф буюрар эди. Александр III ва унинг рафиқаси Мария Федоровна икки марта ўрмон уйида қолишган - подшоҳ бу ерда ов қилишни яхши кўрар эди.

Косьмо-Дамиановский эркаклар монастири

Унинг ўғли Николай II хотини ва болалари билан бу ерда олти марта бўлган. Романовлар сулоласининг сўнгги императори, шунингдек, ўғли Алексейни муқаддас булоққа ботириш учун ҳам келган. Шундан сўнг, шаҳзоданинг соғлиғи яхшиланди деб ҳисобланади (у гемофилиядан азият чеккан - қон ивиш бузилган генетик касаллик).

Айтишларича, булоқдаги сув шифобахш хусусиятларга эга - муқаддас сеҳргарлар Косьма ва Дамианнинг ибодатлари туфайли. Олимлар унинг таркибида кумуш, ванадий, литий, кремний борлигини аниқладилар.

“Имон билан келган одам шифо топади”, дейишади роҳиблар.

Қояларга ўйилган тарих - Қримнинг машҳур ибодатхоналари

Романовлар сулоласи ҳар доим ҳомийлик қилган ва монастирга ёрдам бериб келган. Масалан, империя фармонига биноан деҳқончилик қилиш учун 40 гектар ўрмон ерлари ажратилган.

Бу ерда ўтлоқ ва боғ бор эди. Нок дарахтлари аллақачон юз ёшга тўлган бўлса ҳам,  барибир мевалар беришади.

Совет ҳукумати даврида монастир жуда қаттиқ шикастланган. Биноларнинг кўп қисми XIX аср пойдеворлари устида қайта қурилган. Биринчи кўринишда Романовлар сулоласининг уч юз йиллигига 1913 йилда қурилган кичик бутхона сақланиб қолган.

Космо-Дамиановский монастирига етиб олишнинг афазлроқ усули бу автомашина. Сўқмоқли тоғ йўли ва Қрим табиат қўриқхонаси бўйлаб ҳайдашга тўғри келади. Ойналардан табиатдан зақланишингиз мумкин ва омадингиз чопса, кийик ёки тўнғизларни кўришингиз мумкин.

Форосдаги Масиҳнинг муқаддас тирилиши черкови

У 1892 йилда биринчи гильдия унвони савдогари Александр Кузнецов томонидан, 1888 йилда Қримдан Санкт-Петербургга кетаётган поезд қулашида мўъжизавий тарзда Александра III ва бутун қироллик оиласини омон қолиши шарафига қурилган.

Қояларга ўйилган тарих - Қримнинг машҳур ибодатхоналари

Кузнецов мақбарани қуришга қарор қилганида, у аллақачон тез авж оладиган сил билан касалланган эди. Аммо барибир лойиҳани буюртма қилишга ва амалга оширишга муваффақ бўлди. Ва у яна бир неча йил яшади.

Совет ҳукумати даврида черков вайрон қилинди: гумбазлар ва хочлар синдирилган, ичкарисида ресторан ташкил этилди. 60-йилларда бинони деярли 30 йилга бутунлай ташлаб қўйишди. 1988 йилда ҳаммаси тикланди.

Бу Қримнинг жанубий соҳилидаги энг чиройли ибодатхоналардан биридир. У баландлиги 400 метр бўлган қоянининг чеккасида жойлашган ва ундан денгиз ва шаҳарнинг панорамик кўриниши очилади.

Бу ерга Форосдан автобус қатнайди. Ялта - Севастополь маршрути билан борадиган бўлсангиз, сиз "Байдар дарвозаси" бекатида тушишингиз керак. Тўғри, кейин сиз тоққа пиёда чиқишингиз керак бўлади, лекин очиладиган манзаралар шунга лойиқдир.