ТОШКЕНТ, 3 фев - Sputnik. Россия ЕОИИ ҳамда МДҲ давлатларига янги коронавирусни лаборатория шароитида диагностика қилиш восталарини тарқатди, РИА Новости хабарига асосан.
Роспотребнадзорнинг “Вектор” лабораториясида ишлаб чиқилган диагности воситаси, Арманистон, Беларус, Қозоғистон ва Ўзбекистон тиббий хизматларига керакли миқдорда етказиб берилган. Қирғизистон ва Тожикистонга ҳам ушбу диагностика воситалари етказиб бериш жараёнида, дейилган хабарда.
“ЕОИИ ҳамда МДҲ давлатларига ёрдам бериш, коронавируснинг тарқалишини олдини олиш мақсадида Роспотребнадзор ўз ҳамкорларига беғараз равишда "Вектор" уюшмасида ишлаб чиқарилган 2019-nCoV коронавирусни лаборатория шароитида аниқлаш воситаларини топширди”, - дейилган хабарда.
Эслатиб ўтамиз, бугунги кунда дунёда коронавирус юққан кишилар сони 15 мингдан, ундан вафот этганлар сони 360 нафардан ортган. Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти ушбу вазият юзасидан халқаро фавқулодда ҳолат эълон қилган эди. Бугунги кунда аксарият авиакомпаниялар Хитойга парвоз қилишни тўхтатган. Хорижий давлатлар ўз фуқароларини Хитойдан эвакуация қилмоқда.