ТОШКЕНТ, 3 фев — Sputnik. IBF ва WBA чемпиони бўлган Муроджон Аҳмадалиев 3 февраль куни Ўзбекистонга қайтиб келди. Чемпион Ислом Каримов номидаги Тошкент халқаро аэропортида тантанали равишда кутиб олинди, деб хабар қилди Sputnik мухбири.
Олимпия шон-шуҳрати музейида спортчини эришган ғалабаси учун тақдирлаш маросими ўтказилди.
Ўзбекистон чемпионига республика бош вазири Абдулла Ариповнинг шахсан ўзи медални топширди. У спортчининг ота-онасига улғайтирган ўғли учун миннатдорчилик билдирди ва бу ғалаба бутун Ўзбекистон учун муҳимлигини таъкидлади.
Аҳмадалиев ёшларга ўрнак бўлаётганидан хурсандлигини ва мухлисларни хурсанд қилишда ҳамда уларнинг ишончини оқлашда давом этишга ваъда берди. Боксчи бу билан чегараланиб қолмоқчи эмас. Унинг сўзларига кўра, у Ўзбекистонга келтириши керак бўлган яна иккита камар бор.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Ўзбекистон президенти мамлакат бокс спорти тарихида илк маротаба WBA ва IBF йўналишларида ғалаба қозонган Муроджон Аҳмадалиевни “Ўзбекистон ифтихори” унвони билан тақдирлагани хабар қилинган эди.