Майкл Помпео Ўзбекистон диний уламолари билан учрашди

Майкл Помпео Ўзбекистонда диний эркинлик борасида амалга оширилган ислоҳотларни юқори баҳолаб, уларни янада ривожлантиришдан умид қилмоқда.
Sputnik

ТОШКЕНТ, 3 фев – Sputnik. Бугун АҚШ давлат котиби Майкл Помпео Ўзбекистон диний уламолари билан учрашди. Учрашувда АҚШ давлат котиби Ўзбекистонда олиб борилаётган ислоҳотлар ҳақида сўз юритди. 

“Ўзбекистон диний етакчилари билан учрашдик. Учрашувда олиб борилаётган ислоҳотлар Ўзбекистонда қандай қилиб янада кенгроқ диний эркинликка хизмат қилиши ҳақида сўз юритилди. Ушбу соҳада Ўзбекистон ҳукуматининг ютуқлари жуда улкан бўлди. Мен бу борада Ўзбекистон янги муваффақиятларга эришишни интизорлик билан кутмоқдаман”, - деб ёзиб қолдирган ўз твиттерида Помпео.
Майкл Помпео Ўзбекистон диний уламолари билан учрашди

Эслатиб ўтамиз, кеча АҚШ Давлат котиби Майкл Помпео Ўзбекистонда давлат ташрифи билан келган эди. Ташриф доирасида Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлигида иккиёқлама музокаралар ўтказилиши кўзда тутилган. Томонлар 2018 йилнинг май ойида Ўзбекистон-Америка саммити доирасида бўлган олий даражадаги келишувларнинг амалга ошиши жараёнини муҳокама қилиб, халқаро аҳамиятга молик долзарб масалалар юзасидан фикр алмашадилар.