Ўзбекистон фуқароларини Хитойдан 4 ва 5 февраль кунлари олиб келишни режалаштирмоқда – ТИВ

Хитой томони билан чартер рейсларни ташкиллаштириш масаласи кўриб чиқиляпти. Пекиндан Тошкентга чартер рейслар 4 ва 5 февраль кунлари амалга оширилиши режалаштирилмоқда. Фуқаролардан 3 февраль куни Пекин шаҳрига келиш сўралмоқда.
Sputnik

ТОШКЕНТ, 2 фев — Sputnik. Ташқи ишлар вазирлиги Хитойда бўлиб турган Ўзбекистон фуқароларига мурожаат қилди.

Хабарда ёзилишича, фуқаролардан 2020 йил 1 февралдан Ўзбекистон ва Хитой ўртасида авиақатновлар тўхтатилганига доир кўплаб мурожаатлар келиб тушаётгани муносабати билан Хитой томони билан чартер рейслар ташкиллаштириш масаласи устида иш олиб борилмоқда.

Чартер рейслар мақсади хизмат сафари ва таълим олиш мақсадида Хитой ҳудудида (жумладан Ухань шаҳрида) бўлиб турган Ўзбекистон фуқароларини эвакуация қилишдан иборат.

Ўзбекистоннинг Пекин шаҳридаги элчихонаси маълумотига биноан 1 февраль ҳолатига кўра Ухань шаҳрида 81 нафар фуқаро бор. Улар билан телефон орқали алоқа ўрнатилган ҳамда “WeChat” ижтимоий тармоғи (“Wuhan 2020 Uzbekistan”, “Embassy of Uzbekistan” ва “Uzbekistan students №1” гуруҳлари) орқали мулоқот амалга оширилмоқда.

“Пекин шаҳридан Тошкент шаҳрига чартер рейслар 4 ва 5-февраль кунлари аэропортнинг 2-терминалдан амалга оширилиши режалаштирилмоқда. Ўзбекистон фуқароларидан 3-февраль куни Пекин шаҳрига келишларини сўраймиз. Бошқа рейслар санаси бўйича қўшимча хабар берилади", - дейилган хабарда.

Элчихона Хитойда бўлиб турган ва қийин вазиятга тушиб қолган фуқароларга ҳар томонлама ёрдам кўрсатиш ҳамда коронавируснинг янги шакли (2019-нCоВ) билан боғлиқ вазиятни мониторинг қилиш бўйича тезкор Штаб фаолият кўрсатаётганини маълум қилган.

Боғланиш учун маълумотлар:

Ўзбекистоннинг Хитойдаги элчихонаси консуллик бўлими:

Азиз Хилватов +86 138 1120 4471

Бобур Яҳяев +86 135 1102 4242

Ўзбекистоннинг Хитойдаги элчихонаси ходимлари:

Нуриддин Убайдуллаев +86 139 10 85 7245

Нодир Нурматов +86 158 1047 7270

Шуҳрат Умиров + 86 139 1175 4476

Рустам Назаров +86 138 0122 1452

Акмалхон Олимхонов +86 185 0017 0040

Мансур Ибрагимов +86 135 5220 7848

Сардор Сирожов +86 186 1812 9040

Аваз Камалов +86 178 1070 2707

Ташқи ишлар вазирлиги +998 71-233-69-46.