ТОШКЕНТ, 2 фев — Sputnik. Қозоғистоннинг Темиртау шаҳрида қора қор ёғди. Бу ҳолат мамлакат Экология, геология ва табиий ресурслар вазирлигини текширув ўтказишга ундади, дея ёзади Sputnik Қозоғистон нашри.
Таъкидланишича, текширув натижалари жамоятчиликка маълум қилинади.
Бу шаҳар ҳудудидаги биринчи қора қор ёғиши эмас. 2018 йилда худди шундай ҳолат кузатилганди. Ўшанда “АрселорМиттал Темиртау” компанияси атроф-муҳитни ифлослантиргани учун 600 миллион тенге (1,6 миллион доллар атрофида) миқдорида жаримага тортилган эди.