ТОШКЕНТ, 2 фев — Sputnik. Коронавирус 2019-nCoV юққан бемор ўпкаларининг сурати эълон қилинди. Хитойлик шифокорлар ушбу суратларни олишган.
“Radiology” журналида чоп этилган суратлар компьютер томографияси натижасида Хитойнинг Ланчжоу шаҳрида 39 даража ҳарорат билан шифохонага ётқизилган 33 ёшли аёлдан олинган.
Биринчи суратда “жилосиз ойна” таассуроти туғдирувчи хиралашишлар кўрсатилган. Уч кун ўтиб олинган иккинчи суратда зарарланган соҳа кенгайганини кўриш мумкин.
Коронавируснинг аниқ рангли сурати намойиш қилинди – фотофакт
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Ўзбекистон фуқароларини Хитойдан 4 ва 5 февраль кунлари олиб келишни режалаштираётгани хабар қилинган эди.