Хитой хавфли вируси жаҳон иқтисодиётини "заҳарлади"

Хитойда хавфли коронавирус эпидемияси ривожланишда давом этмоқда, ушбу касалликдан 200 дан ортиқ киши вафот этди. Вирусдан нафақат аҳоли азоб чекмоқда - вирус бутун дунё иқтисодиётига таъсир кўрсатди.
Sputnik

Карантин туфайли кўплаб давлатлар Хитой билан чегарани ёпиб, савдо ва ишлаб чиқариш объектлари учун бутловчи қисмлар етказиб бериш тўхтади. Хитойдаги ҳолат биржа савдоларига ҳам таъсир қилди.

Технология соҳасида фаолият кўрсатаётган йирик гигант-корхоналар иқтисодий зарар кўришни бошлади.

Эпидемия маркази бўлган Ухан шаҳрида энг оғир вазият. Шаҳар аҳолиси уйда ўтиришга мажбур, фақат озиқ-овқат дўконлари ишламоқда.

Яқин атрофдаги кўплаб давлатлар эҳтиёт чораларини кўришмоқда.

Хавфли вируснинг глобал иқтисодиётга таъсири ҳақида Sputnik видеосида томоша қилинг.