Ўзбекистон-Хитой ўртасидаги барча парвозлар вақтинча тўхтатилди

Хитойда тарқалган коронавируснинг Ўзбекистонга кириб келишини олдини олиш ва эпидемия тарқаган марказдан ўзбекистонликларни мамлакатга қайтариш мақсадида Ҳукумат комиссияси тузилди.
Sputnik

ТОШКЕНТ, 1 фев — Sputnik. 1 февралдан Ўзбекистон-Хитой ўртасидаги парвозлар вақтинча тўхтатилди, деб хабар қилди РИА Новости.

Президент топшириғига мувофиқ, Хитойда тарқалган коронавируснинг Ўзбекистонга кириб келишини олдини олиш ва эпидемия тарқаган марказдан ўзбекистонликларни мамлакатга қайтариш мақсадида Ҳукумат комиссияси тузилди.

Топшириққа мувофиқ, Ўзбекистон-Хитой ўртасидаги барча парвозлар вақтинча тўхтатилди.

Айни пайтда тез кунларда Хитойда қолаётган ватандошларни Ўзбекистонга қайтариш учун чоралар кўрилмоқда. Бунинг учун махсус чартер рейс қўйилади.