Мирзиёев тўнғич қизининг янги иш жойи маълум бўлди

Миллий масс-медиани қўллаб-қувватлаш ва ривожлантириш жамоат фонди муассислари йиғилиши бўлиб ўтди. Унда Жамоат фонди Васийлик кенгаши таркиби шакллантирилди.
Sputnik

ТОШКЕНТ, 31 янв – Sputnik. 2020 йил 31 январ куни Миллий масс-медиани қўллаб-қувватлаш ва ривожлантириш жамоат фонди муассислари йиғилиши бўлиб ўтди.

Саида Мирзиёева ва Комил Алламжонов АОКАдан кетишди

Мазкур йиғилишда Жамоат фонди Васийлик кенгаши таркиби шакллантирилди.

“Жамоат фонди уставига биноан қабул қилинган қарорга кўра, Алламжонов Комил Исмоилович Миллий масс-медиани қўллаб-қувватлаш ва ривожлантириш жамоат фонди Васийлик кенгаши раиси, Мирзиёева Саида Шавкатовна унинг ўринбосари этиб сайланди”, - дейилган хабарда.

Миллий масс-медиани қўллаб-қувватлаш ва ривожлантириш жамоат фондининг асосий мақсади - оммавий ахборот воситаларини янада ривожлантириш ҳамда журналист ва блогерларнинг ҳуқуқларини рўёбга чиқаришда кўмак бериш, мамлакатда сўз эркинлигини мустаҳкамлашда жамоатчилик институтининг ролини ошириш, Ўзбекистоннинг халқаро имижини янада яхшилашга кўмаклашиш ва бошқалардир.

Эслатиб ўтамиз, 29 январь куни К.Алламжонов ва С.Мирзиёева келгуси меҳнат фаолиятларини нодавлат секторда давом эттириш режалари билан боғлиқ мурожаатларини Президент Администрациясига киритишгани ва Президент Администрацияси томонидан ушбу мурожаатлари кўриб чиқилиб, қондирилгани ҳақида эълон қилинганди.