Эрон зарбасидан жароҳатланган АҚШ аскарлари сони 64 тага етди

Эрон зарбасидан жароҳатланган АҚШ ҳарбийлари сони дастлаб 11 киши, кейин 40қа яқин, энди бўлса 64 киши деб эълон қилинди.
Sputnik

ТОШКЕНТ, 31 янв - Sputnik. Эроннинг Ироқдаги АҚШ базаларини ўққа тутиши натижасида контузия олган АҚШ ҳарбийлари сони 64 тага етди, деб ҳабар берди РИА Новости Пентагон маълумотига асосан.

Идора маълумотларига кўра, уларга енгил мия жароҳати ташхиси қўйилган. Олдинги ҳисобот тақдим қилинган вақтидан бери, яъни чоршанба кунидан, бу ташхис яна 14 нафар ҳарбийга қўйилди. Жами жабрланган ҳарбийлардан 39 нафари хизматга қайтдилар.

АҚШ Эрон зарбасидан 11 аскари яраланганини тасдиқлади

Эслатиб ўтамиз, АҚШ 3-январ куни Бағдодда Эрон генерали Кассам Сулаймонийни йўқ қилиш амалиётини ўтказди. Бунга жавобан Эрон АҚШ қўшинлари жойлашган Ироқ базаларига ракета ҳужумларини амалга оширди.

Дастлаб Дональд Трамп ва Пентагон раҳбарияти отишмадан жабрланганлар йўқлиги ҳақида баёнот берган эди. Президент Трамп Эронга қарши қасос олмаслик ва янги санкциялар билан чекинишлиги тўғрисидаги қарорини тушунтириётиб, бунга алоҳида урғу берди.

Кейин ҳарбийлар орасида жабрланганлар борлигини тан олишга мажбур бўлишди. Ва уларнинг сони доимий равишда ўсиб борарди. Пентагон буни контузия аломатлари дарҳол пайдо бўлмаслиги ва ҳарбийларнинг ҳолатини дастлабки баҳолаш якуний ташхисдан фарқ қилиши мумкинлиги билан изоҳлади.