Хитойдаги ўзбекистонлик талабалар сони қанча?

Ўзбекистонлик талабаларнинг соғлиғи билан боғлиқ ҳеч қандай шикоятлар мавжуд эмас. Вазият тўлиқ назоратга олинган.
Sputnik

ТОШКЕНТ, 30 янв - Sputnik. Олий Мажлис Сенатининг Ёшлар, маданият ва спорт масалалари қўмитаси Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги мутасаддиларидан айни кунларда Хитойда бўлиб турган ўзбекистонлик ёшлар аҳволи ҳақида маълумотлар олд, , деб хабар қилган Ўзбекистон Олий Мажлиси Сенатининг Ахборот хизмати.

Абдулла Арипов коронавирус масаласида мажлис ўтказди

Ушбу маълумотларга кўра, ҳозирда Хитойнинг коронавирус тарқалган мураккаб эпидемик вазият ҳукм сураётган ҳудудида 72 нафар ўзбекистонлик талаба мавжуд бўлиб, улар билан мамлакатимизнинг Хитойдаги элчихонаси, Бош консулхонаси хизмати ходимлари ҳамда университет маъмурлари томонидан доимий мулоқот олиб борилмоқда.

Ўзбекистонлик талабаларнинг соғлиғи билан боғлиқ ҳеч қандай шикоятлар мавжуд эмас. Вазият тўлиқ назоратга олинган.

Сўнгги маълумотларга кўра, Хитойда коронавирус қурбонлари сони 170 кишига етган, вирусни юқтирганлар сони — 7 711 нафар деб қайд қилинган, Тибетда ҳам коронавирусни юқтирганлик бўйича биринчи ҳолат қайд этилган.