Друлович Ўзбекистон терма жамоасига Олимпиядага чиқиши учун нима етишмаганини айтди

Ўзбекистон Олимпия терма жамоаси мураббийи Любинко Друлович иштирокида сўнгги матбуот анжумани ўтказилди.
Sputnik

Бугун, 30 январь куни Ўзбекистон олимпия терма жамоаси бош мураббийи Любинко Друлович иштирокидаги матбуот анжумани бўлиб ўтди.

Друлович Ўзбекистон терма жамоасига Олимпиядага чиқиши учун нима етишмагани айтди.

“Ўзбекистонда иқтидорли ёш футболчилар кўп. Буни ушбу мамлакатда ишлаган давримда билиб олдим. Асосийси бу ёшлар ишлашдан тўхтамаслиги ва бор кучини ишга солиши керак. Турнирда жисмоний ҳолатимиз бўйича муаммо бўлмади. Ҳаммамизнинг орзуимиз Ўзбекистон терма жамоаси Олимпиадага чиқиш эди. Афсуски омадимиз келмади”, - деб таъкидлади Любинко Друлович.