Ўзбекистон ҳудудида яна Тожикистондаги зилзила кучи сезилди

Ўзбекистоннинг айрим ҳудудлари 2-3 баллик ер силкилиниши қайд этилди. Талофатлар ва жабрланганлар тўғрисида маълумот келиб тушмаган.
Sputnik

ТОШКЕНТ, 29 янв — Sputnik. Ўзбекистон ҳудудида яна Тожикистондаги зилзила сезилди.

Фавқулодда вазиятлар вазирлиги хабарига кўра,  бугун, 29 январь куни Тошкент вақти билан 14:10 да Тожикистон-Афғонистон чегарасида зилзила содир бўлган.

Координаталар 38,40 градус шимолий кенглик, 70,75 градус шарқий узунлик. Магнитуда М=5,3. Чуқурлик ҳ=60 км. Тошкентгача масофа 344 км жанубий йўналиш бўйича.

Зилзила Ўзбекистон ҳудудида: Тошкент: 344 км;2 балл, Наманган: 299 км;2 балл, Андижон: 298 км;2 балл, Фарғона: 238 км;3 балл, Гулистон: 287 км;2 балл, Жиззах: 315 км;2 балл, Самарқанд: 356 км;2 балл, Термиз: 332 км;2 балл
Қарши: 434 км;2 балл.

Ўзбекистоннинг бошқа ҳудудларида ер силкиниши қайд этилмади. Талофатлар ва жабрланганлар тўғрисида маълумот келиб тушмади.

Эслатиб ўтамиз, 24 январь куни Тожикистондаги зилзила кучи Ўзбекистоннинг кўплаб жойларида сезилгани хабар қилинган эди.