ТОШКЕНТ, 29 янв — Sputnik. Қозоғистон Ўзбекистонга JAC S3 ва JAC S5 русумли 766 дона автомобиль етказиб беради. Бу ҳақда “KazakhЕxport” матбуот хизмати хабар қилди.
Келишувнинг умумий қиймати 11,8 миллион долларни ташкил этади.
Бу “Ўзавтосаноат” компанияси раҳбари Шавкат Умурзоқов ва “KazakhЕxport” экспорт-суғурта компаниясининг бошқарув раиси Руслан Искаков имзолаган ҳамкорлик тўғридаги шартномада кўзда тутилган. Шартнома Миллий автомобил павильонида “Chevrolet”нинг қатор моделларини намойиш этиш вақтида имзоланган.
Ҳужжат “СарыаркаАвтоПром” (Қозоғистон)да ҳамкорликда ишлаб чиқарилган автомобиллар экспортини оширишни назарда тутади.