Путин коронавирус бўйича ҳукуматга топшириқ берди

Россия президенти Владимир Путин Россияда 2019-nCoV коронавирус тарқалишининг олдини олиш бўйича бош вазир, Соғлиқни сақлаш ва Роспотребнадзор идораларига топшириқ берди.
Sputnik

ТОШКЕНТ, 29 янв – Sputnik. Россия президенти Владимир Путин мамлакатда 2019-nCoV коронавирус тарқалишининг олдини олиш бўйича барча зарур чораларини амалга ошириш юзасидан ҳукумат, Соғлиқни сақлаш вазирлиги ва Роспотребнадзорга топшириқ берди. РИА Новости хабарига асосан.

Бухорода коронавирус пайдо бўлгани ҳақидаги миш-мишлар рад этилди

“Биз дунёнинг деярли барча мамлакатларда, шу жумладан мамлакатимизда, ҳар йили пневмания ва грипп билан касалланиш оқибатида одамларни йўқотмоқдамиз, шунинг учун бу йўқотишларни минималлаштириш бўйича умумий вазифа турибди, бу ҳолатлар бўлмаслиги учун ҳамма нарса қилишимиз керак. <...> Янги коронавирусга келсак, унинг ўзига хос хусусияти шундаки, бу янги ҳодиса, ва бу чақириққа қанчалик тайёрмиз”, - деди президент йиғилишда.

Бундан аввал бош вазир Михаил Мишустин коронавирусга қарши тезкор штаб аъзолари таркибини тасдиқлаганди.

Коронавирус 2019-nCoV

Декабрь якунида Хитой ҳукумати Хубей провинцияси маркази бўлган Ухан шаҳрида номаълум пневмония тарқалиши ҳақида хабар қилинганди.

Кейинчалик, касаллик қўзғатувчиси коронавирус 2019-nCoV экани аниқланди. Беморларнинг сони тез фурсатда ошмоқда. Сўнгги маълумотларга кўра, 6 мингдан ортиқ кишида касалланиш ҳолатлари тасдиқланди, 132 киши вафот этди, 104 киши тузалди.

Энг қийин вазият – Хитойда, бироқ Жанубий Корея,  Япония, Камбоджа, Таиланд, Канада, Вьетнам, Сингапур, Непал, Австралия, Малайзия, Германия, Шри-Ланка, Тайван, Франция ва АҚШда ҳам ушбу вирус билан касалланганлар аниқланган.