Пойтахт остонаси – Яккасаройни қандай ўзгаришлар кутмоқда – демократ ҳоким билан бир кун

Sputnik Ўзбекистон мухбири Яккасарой туманида олиб борилаётган ишлар, истиқболдаги режаларини билиш мақсадида бир кун давомида ҳоким Анвар Сайфутдинов билан ёнма-ён бўлиб, унинг иш фаолиятини кузатди.
Sputnik

Ижтимоий тармоқлар, мессенжерлар ва жонли алоқа

Тошкентнинг марказий тумани бўлган – пойтахт остонаси саналган Яккасарой тумани раҳбари билан “Ҳоким билан бир кун” лойиҳаси учун келишиш анча мураккаб кечди. Анвар Сайфутдинов ўтган йил сентябрь ойида туман ҳокими этиб тайинлангани учун унинг иш тартиби анча зич бўлиб, унга ўзгартиш киритиш осон эмасди.

Пойтахт остонаси – Яккасаройни қандай ўзгаришлар кутмоқда – демократ ҳоким билан бир кун

Шундай бўлса-да, давлат тадбирлари ва учрашувлардан холи бўлган бир кунни танладик ҳамда Ўзбекистон пойтахтининг ҳудуд жиҳатдан энг кичик, аммо марказий ҳисобланган туманида кечаётган жараёнларни кўздан кечирдик.

Шуни айтиш мумкин-ки, ҳокимларнинг иш тартибига фавқулодда ўзгаришлар ҳам киритилиб қолиши мумкин. Тезкор йиғинлар бунга мисол. Шу боис, туманни кўздан кечиришдан олдин ҳоким билан қисқа интервью қилишга, у қандай қилиб бу йўлни босиб ўтгани, яқин келажакдаги режаларини билиш учун.

-  Анвар Назарович, мутахассислигингиз ким ва ҳоким бўлгунга қадар қайси соҳада фаолият юритгансиз?

Учта олий таълим муассасасини битирганман: Жаҳон тиллари университети, Тошкент давлат техника университети, Тошкент давлат иқтисодиёт университети. Ўқишни битиргач, бир корхонага таржимон бўлиб ишга кириб, у ерда бош менежерликка кўтарилиб, кейин корхонага директор бўлганман. Тадбиркорлик фаолиятини бошлашимга келсак, ўша вақтда Ўзбекистонга полимерларни ишлаб чиқаришда ишлатиладиган микрокальцит кимёвий моддаси импорт бўлиб кирарди. Ана шу маҳсулотни маҳаллийлаштиришга қарор қилиб, Хитойдан кредит эвазига керакли ускуналарни харид қилиб, ишлаб чиқаришни йўлга қўйдим. Шундан сўнг яна битта корхона очдим  бу – бугунги кунда инновацион лойиҳа ҳисобланади – мебель ва пластмассадан бўлган жиҳозлар сатҳидаги лакни бир сонияда ультрабинафша нури ёрдамида қотириш.

Пойтахт остонаси – Яккасаройни қандай ўзгаришлар кутмоқда – демократ ҳоким билан бир кун

-  Унда қандай ҳоким бўлдингиз? Умуман, нега тадбиркорлик соҳасидан чекиниб, ўзингизни давлат бошқарувида синаб кўришга қарор қилдингиз?

Умуман, муҳим лойиҳаларда иштирок этиш менга ҳамиша қизиқ бўлган. Ҳокимлик эса шахсан менга ўз устимда ишлаш ва ўзим раҳбарлик қилаётган туман тараққиётига таъсир кўрсатиш имкониятини беради.

Аммо бирданига ҳоким бўлиб қолган эмасман. Билсангиз, 2017 йилга қадар Тошкент шаҳрига қарашли туманларда туман кенгашлари бўлмаган. Президентимиз Шавкат Миромоновичнинг “Нега туманларимизда кенгашлар йўқ”, деган ташаббусларидан кейин экспериментал тариқасида сайловлар бўлиб ўтди ва туманларда кенгашлар ташкил қилинди. Ўшанда ЎзЛиДеп партияси вакили эдим, менга кутилмаганда депутатликка номзодингизни қўйсак, дея таклиф беришган.

Албатта, бирданига рози бўлган эмасман, кўп ўйлаганман, нима қила олишим, қандай ваколатга эга бўлишим ҳақида.

Пойтахт остонаси – Яккасаройни қандай ўзгаришлар кутмоқда – демократ ҳоким билан бир кун

Шу тариқа, менга билдирилган ишонч туфайли Юнусобод туманига депутат сифатида сайланганман.

Мени депутатлар кенгаши раиси ўринбосари этиб тайинлашган эди. Бу орада туманда ҳоким ўзгарди, ҳокимда депутатлик мандати бўлмагани туфайли, мен вақтинча кенгаш раиси вазифасини бажара бошладим. 2019 йилгача ўша ҳуддудда комуннал, бюджет соҳаси, боғча ва мактаблар шароитини яхшилаш масалалари устида ишладик.

Кейин сентябрь ойида Тошкент шаҳридаги туманларнинг бирини бошқаришни сенга топширсак, деган таклиф келиб тушди. Бу катта масъулият, лекин бу каби таклифлар ҳар доим ҳам бўлавермайди. Ҳоким этиб тайинланганимдан кейин “Керакмиди шу сенга?”, деган саволни жуда кўпчилик берди.

Тадбиркор бўлсанг, ишлаб чиқариш корхоналаринг бўлса, сенга керакмиди, дейишди.

Ҳозир мана янгиланаётган Ўзбекистонга бутун дунё гувоҳ бўлмоқда. Мени наздимда, бу жараённи ўзида қатнашиш бир бахт.

- Депутат сифатида фаолият юритган бўлсангиз-да, ўзингиз учун мутлақо нотаниш ҳудудга раҳбар бўлиб келдингиз. Ишни нимадан бошладингиз?

Дастлабки уч кун давомида ҳужжатлар билан танишиб, ишни нимадан бошлашим тўғрисида режалар тузиб олдим. Ҳуддудда 21 та маҳалла, 14 та мактаб, битта “Баркамол авлод” бадиий ижодиёт маркази, 22 та боғча бор эди. Ишни поликлиника, кўп қаватли уйлар сони бўйича барча маълумотларни тўплаб, қўлимга карта олиб график асосида, маҳаллама-маҳалла пиёда юриб, туманни ўрганишдан бошладим.

Бир ой давомида менда танишув жараёни кетган: маҳалла, оқсоқоллар, фаоллар, тумандаги тузилма ва бошқармалар бошлиқлари, ҳудуд муаммолари билан...

Нима иш қилаяпти, режаси қанақа, нима ишларни амалга оширди ва яна қандай ишларни амалга оширмоқчи, ҳамма-ҳаммаси билан танишдим.

Мана, тўрт ойни ичида туманнинг қаерида қандай муаммо бор, ипидан-игнасигача билиб олдим, десам ҳам бўлади.

-  Туманни ўргандим, дедингиз. Раҳбар сифатида қандай хулосага келдингиз, қайси соҳа туманнинг тараққиётига хизмат қилиши мумкин?

Яккасарой – Тошкент шаҳридаги 11 та туманнинг ичида энг кичик туман ҳисобланади. Ва у Тошкент вилояти билан чегарадош бўлмаган ягона тумандир. Қолаверса, квадрат метрда ҳисоблайдиган бўлсак, Яккасарой тумани аҳоли жон бошига энг зич жойлашган туман.

Аҳолиси кам, ҳозир 115 минг, лекин майдони (1460 кв метр (1,5 минг гектар) га нисбатан энг зич жойлашган туман ҳисобланади. Бу ер марказ.

Пойтахт остонаси – Яккасаройни қандай ўзгаришлар кутмоқда – демократ ҳоким билан бир кун

Кейин, барчага маълумки, Яккасарой тумани пойтахтга самолётда келиб қўнадиган ҳар бир сайёҳ учун остона ҳисобланади. Аэропортдан кўприкка чиқиб, ундан тушишингиз билан Яккасарой туманига кириб борасиз.

Шу боис бу туманни туристик ҳудуд – бизнес марказга айлантириш фикри келди. Мана, бу ҳақда ОАВларда ҳам эълон қилинди, туманимизда Бобур ва Муқимий кўчалари кесишмасида – аэропортдан тушишингизда чап томонда Яккасарой КСЗ (МПЗ) бор эди. Шу МПЗ ўрнида аввал Таштекстиль бўлган (1946 йилда қурилган). Туманга раҳбар бўлиб келишим билан мана шу кичик саноат зонасининг ичига кириб, танишганман. У ердагилар ўзимга ўхшаган тадбиркорлар эди. Вазиятни ўрганганимда, шундай муаммолар келиб чиқдики, у ерда ишлаб чиқарувчилар учун ривожланиш имконияти йўқ. Битта жойда қисилиб қолган, атрофини турар-жойлар ўраб олган. Кейин уларнинг яна бир муаммоси ишчилар билан боғлиқ экан. Битта корхонага кирганимда, 370 нафар ишчиси бор экан, уларнинг 350 нафарини Тошкент вилоятидан ҳар куни эрталаб автобусда олиб келиб, автобусда яна уйларига олиб бориб қўйишар экан. Хуллас, бутун ҳолатни ўргангандан кейин бу кичик саноат зонасини Тошкент шаҳрининг четига – Сергели САРга кўчириш фикрига келдик. Санотат зонасининг ўрнига яқинда эълон қилинган Кеча ва кундуз – икки осмонўпар бино лойиҳаси амалга оширилади.

Пойтахт остонаси – Яккасаройни қандай ўзгаришлар кутмоқда – демократ ҳоким билан бир кун

Биласмизми, дунёнинг қайси давлатига борманг, хоҳ у Хитой бўлсин, хоҳ Корея ёки Малайзия, пойтахтида ишлаб чиқаришлар йўқ. Пекинга кўп борганман – у ерда ўртада, пойтахт марказида бизнес-центрлар, меҳмонхоналар, дўконлар, кинотеатрлар хуллас, хизмат кўрсатувчи объектлар қурилиши ривожланган.

Биз ҳам бу марказда хизмат кўрсатиш соҳасини ривожлантиришимиз мумкин ва бунга имконият катта. Шу пайтгача Россия, Хитой, Корея давлатларидан келган бир нечта инвесторлар билан гаплашдим, бу туманда улар фақатгина меҳмонхона, бизнес-центрлар қуриш таклифлари билан келишаяпти.

Албатта, иқтисодий кўрсаткичларни ҳам таҳлил қилдим. МПЗ биринчи очилганида 45 миллион долларлик экспорт бўлган. Бу яхши кўрсаткич. 2018 йилга келиб 33 миллионга тушган. 2019 йилга келиб бу кўрсаткич 26 миллион доллардан сал ошиқни ташкил қилди.

Динамикада пасайиш кетаяпти. Бунинг сабаби, юқорида айтиб ўтганимдек, корхоналарда ривожланиш имкониятининг йўқлиги. Ер давлатники, тадбиркорлар ижарада ўтиришади, ижарадаги объектга ҳеч бир тадбиркор пул тикмайди. Тадбиркор қачон пул тикиб, ривожланади – ўша жой ўзиники бўлса. Сергелига биз уларни шундай шарт билан кўчираяпмизки, у ердаги жой тадбиркорнинг хусусий мулки бўлади.

-  Бир нарсани тушунтириб беришингизни хоҳлардим, дейлик, кичик саноат зонасидаги тадбиркорлар Сергелига кўчди ҳам дейлик. Шу пайтгача бюджетга МПЗдан келиб турган даромад тўхтайдику. Бу вазиятдан қандай чиқмоқчисиз?

Тўғри, МПЗдагиларни Сергелига кўчириб, бўшаган жойнинг ўзида янги лойиҳани амалга оширгунча орада 2-3 йил ўтади. Тўғри, қийин бўлади. Осон бўлмайди, жуда қийин бўлади. Пасаяётган кўрсаткич ҳам йўқ бўлиб қолади, экспорт кўрсаткичи ҳам, бюджетга солиқдан тушаётган тушумлар ҳам йўқ бўлади. Гап ҳам эшитарман балки, тушадиган кўрсаткичлар учун, лекин... Бу эртанги кунни кўзлаб қилинаётган иш. Кўрсаткич тушаётган бўлса ҳам, бўлаяптику, деб ўтираверсак – келажагимизга ўзимиз болта урган бўламиз. Чунки ишлаб чиқаришни ўлдириб, кейин кўчириш – катта хато бўлади.

Суҳбатимизни ҳокимнинг иш куни нечадан ва қандай бошланиши ҳақидаги савол билан давом эттираман.

-  Матбуотни ўқишдан бошлайман, дейди у.

Тўғрисини айтсам, иш куни 8:00 дан бошланади. Йўл-йўлакай туман ҳақида ОАВда чиққан хабарларни кўздан кечираман. Кейин ижтимоий тармоқда матбуот-хизматимиз томонидан эълон қилинаётган хабарларни ҳам албатта ўқиб чиқаман. Хато билан ёзишларини ва бу ҳолат ижтимоий тармоқларда муҳокама бўлишини хоҳламайман, дея тушунтиради ҳоким.

Пойтахт остонаси – Яккасаройни қандай ўзгаришлар кутмоқда – демократ ҳоким билан бир кун

Сайфутдиновнинг айтишича, ҳар кунлик иш кунини бир кун олдин кечга режалаштиришни қатъий одат қилиб олган. Бу режадан учрашувлар, тадбирлар, шаҳарни кўздан кечириш ва охирги вақтларда ҳатто кадрларни алмаштириш масалалари ҳам ўрин олмоқда.

«Албатта, режадан чиқмасликка ҳаракат қиламан, лекин зарурат туғилган тақдирда ҳам, белгиланган ишни охирига етказаман. Акс ҳолда бу нафақат менинг, балки бутун ҳокимлик ходимлари иш режасига ҳам таъсир кўрсатиши мумкин», дея тушунтиради суҳбатдош.

Анвар Сайфутдиновнинг айтишича, давлат раҳбари томонидан қўйилган – халқ билан мулоқот, фуқаролар билан ҳамкорликдаги очиқликни таъминлаш мақсадида келган кунидан бошлаб ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларни жонлантиришга ҳаракат қилмоқда. «Мен келганимда мисол учун Телеграм каналимиздаги кузатувчиларимиз сони 200 та эди. Бугун 800 га яқинлашди. Тўғри, агар шу пайтгача танишларимга илтимос қилиб каналимизга аъзо бўлинг, десам эҳтимол аъзолар сони 10 мингдан ошарди ҳам. Лекин мен буни хоҳламайман. Мен синаб кўрмоқчиман, қани ўз кучимиз билан қанча фуқароларни сафимизга жалб қила оламиз экан», – деб ҳикоя қилади ижтимоий тармоқлардаги фаолият ҳақида ҳоким.

Бунинг барчаси, унинг айтишича, туман тақдирига бефарқ бўлмаган ҳар қандай инсон билан тезкор қайта алоқада бўлиш, муаммоларни ўз вақтида бартараф этиш ёки яқин келажакдаги режаларни белгилаб олиш учун зарур.

Ҳоким билан давом этган ушбу суҳбатимиздан сўнг шаҳарни айланишга йўл оламиз. Бугунги кун тартибидан бир қанча мавзулар ўрин олган эди.

Тиббиёт қурилиши ишлари билан танишиш, ободонлаштириш ҳолатини кўздан кечириш, ёшлар билан учрашув, масжид қурилиши шулар жумласидан…

Катта қурилиш майдони

Куннинг биричи ярмида «Армуғон» МФЙ ҳудудидаги тиббиёт ташкилоти қурилиши ва бир нечта МТТда кечаётган реконструкция жараёнларини кўздан кечириш режалаштирилган эди. Йўл давомида сизнинг пойтахт марказида эканлигига шубҳа қолдирмайдиган маҳобатли бинолар, брендлар номлари ёзилган қатор дўконлар кўз олдимиздан милтиллаб ўтиб бораверади.

Аксарият жойларда атрофи девор билан ўралган қурилиш майдони.

Пойтахт остонаси – Яккасаройни қандай ўзгаришлар кутмоқда – демократ ҳоким билан бир кун

Кузатувларимни кузатиб бораётган ҳоким изоҳ беради: «Яккасарой кичкина туман бўлгани билан, энг кўп қурилиш объектлари бугун шу ҳуддудда кечмоқда. 111 та қурилиш объектлари бор. «Снос»лар кўп… Тўполон, жанжал, тушунмовчиликлар шу «снослар» туфайли. Тўғри тушунтириш тарғиботи йўқлиги туфайли одамларда қўрқув пайдо бўлган. Шу боис жойларга чиқиб тушунтиришга ҳам тўғри келади кўпинча».

Йўл-йўлакай суҳбатдан маълум бўладики, Анвар Сайфутдинов туман ҳокими этиб тайинланган кундан бошлаб бюджет маблағларини ижтимоий объектлар реконструкциясига йўналтирган: жумладан, ночор аҳволдаги боғчалар ва мактабларнинг таъмирлаш ишларига.

«Лекин бу ишларни амалга оширишдан олдин туман кенгаши сессиясини йиғиб, ҳар битта депутатга нега бу маблағларни айнан шу боғча ёки мактабга йўналтираётганимни тийин-тийинигача асослаб тушунтирганман. Бюджет пули – бу халқни пули. Депутат халқнинг вакили, шу боис уларнинг розилигини олиш шарт. Иш услубимда, ҳаммани фикрини билиб, қарор қабул қилиш тарафдориман, бу борада демократман», дея қўшимча қилади у.

Файзли Тошкент ва ёлғонни ёқтирмайдиган ҳоким

Армуғон маҳалласида қад ростлаётган ДЦП беморлари учун Марказий Осиёда ягона бўладиган тиббиёт муассасаси қурилиши билан танишгач, ҳоким атрофни тозалаб юрган ободонлаштириш бошқармаси ишчиларига ишора қилади. «Яна буларни бизни келишимизга атай уюштирди, деб ўйламанг. Мени келишимни эшитганлар шу ерни тозалашга киришган бўлишлари ҳам мумкин, лекин ободонлаштириш ишларини ҳеч кимга айтмай бориб текширишни афзал биламан. Менга ёлғон гапириш ёки алдашга уриниш бефойда. Айтганча, мана бу (қаршимизда турган транспортга ишора қилади) пресс қилувчи транспортни ҳам бюджет маблағига харид қилганмиз. Чиқиндиларни пресслаб, тезда тўкиб келади. Ҳаракатланиши осон ва қулай».

Пойтахт остонаси – Яккасаройни қандай ўзгаришлар кутмоқда – демократ ҳоким билан бир кун

МТТлар реконструкцияси жараёнини кўздан кечиргани йўл оламиз.

Қийшиқ девор ва уддабурро пудратчилар

Сайфутдинов ҳоким сифатида боғчалар ва мактаблар қурилишига пул ажратган кундан бошлаб қурилиш жараёнини тез-тез ўзи бориб назорат қилади.

«Кўп ишлар менга ёқмади очиғи. Бир кун келсам, боғчаларнинг бирида деворларнинг бири ўртаси пастлаб қолган. Колонна қўйилмаган. Пудратчи билан шартномани бекор қилишгача жанжаллашиб, қурилиш жараёнини бошқатдан бажартирдим». – дейди у.

Пойтахт остонаси – Яккасаройни қандай ўзгаришлар кутмоқда – демократ ҳоким билан бир кун

МТТларни айланиш жараёнида ҳоким баланд қўйилган иситгичлар бўйича эътироз билдиради, нега овқат узатадиган дарчани колонна тўсиб турганини сўрайди ва бу қўпол хатони ҳам дарҳол тузаттириш бўйича кўрсатма беради. Президентнинг бешта ташаббуси бўйича қурилаётган бинонинг ҳали ҳам режаси йўқлиги учун МТТ раҳбари ҳам қаттиқ эътироз эшитади.

Хуллас, ҳокимнинг боғчаларга рейди бу биринчи марта эмас. Шу боис, қурилишни амалга оширишни бўйнига олган пудратчилар ҳам ишни қўл учида бажариш ўтмаслигини яхши англаб олишган кўринади…

Йўллар муаммоси

Яккасарой ҳокими йўллар инфратузилмасини яхшилаш бўйича ҳам режалари билан ўртоқлашади.

«Пиёда юрсангиз, йўллар муаммосини кўрасиз. Албатта, Яккасарой туманида асфальтлар ёмон деб бўлмайди. Чунки бизларда ўзи иккита марказий кўча бор, уларнинг аҳволи яхши. Лекин ички йўлларда камчиликлар бор. Уларнинг ҳаммасини ўрганиб, ҳисоб-китоб қилдик. Бу йил озгина ишимиз қолган, шуни амалга оширсак, Яккасарой туманидаги 80-90 фоиз йўлларни таъмирдан чиқарган бўламиз», - дейди ҳоким.

Пойтахт остонаси – Яккасаройни қандай ўзгаришлар кутмоқда – демократ ҳоким билан бир кун

Ҳокимнинг айтишича, бу йил Яккасаройдан Сергелига кўприк қурилиши режалаштирилмоқда. Агар бу йил маблағ етса қурилади, иккита йўл бўлса, тирбандлик муаммоси ҳам ўз ечимини топади, дея янгилик билан бўлишади у.

Раҳбарлар 20 йил кейинни ўйлаб иш қилиши керак

Яқин ўн йилда боғчаларга навбатлар ҳосил бўлиши мумкин.

МТТларни реконструкция жараёнини кўздан кечириш давомида Сайфутдинов боғчаларга Яккасаройда қамраб олиниш масаласи ҳақида ҳам гапиради.

Пойтахт остонаси – Яккасаройни қандай ўзгаришлар кутмоқда – демократ ҳоким билан бир кун

«Бу мен учун энг оғриқли масалалардан бири. Боя суҳбатимизда айтганимдек, бугун Яккасаройда 111 та қурилиш объекти амалга оширилаётган бўлса, тасаввур қилинг, нечта кўп қаватли уйлар қурилаётганини. Бугунги кунда боғчаларга қамраб олиниш коэффициенти яхши бўлгани билан, бугунги кунда раҳбарлар бугунги куннигина инобатга олиб эмас, 20 йил олдинни ўйлаб режали иш қилишлари керак. Ҳозирги ҳисоб-китобларимга қараганда, яқин 3 йилда туманда аҳоли сони 30 мингга ошиши эҳтимоли бор. Муаммо ўшанда пайдо бўлиши мумкин. Шу боис, ҳозир таклифлар тайёрлаяпман. Мактабгача таълим вазирлиги билан бу масалани ўрганиб, қарор қабул қилишимиз керак бўлади», - дейди ҳоким.

Пойтахт остонаси – Яккасаройни қандай ўзгаришлар кутмоқда – демократ ҳоким билан бир кун

Анвар Сайфутдинов, шунингдек, туман мактабларининг компьютерлаштириш бўйича режаси билан ҳам ўртоқлашди.

«Мактабларимизнинг қувватларини ошириш бўйича бугун ишлар бажарилмоқда. Лекин таълим масканларини компьютер хоналари билан таъминлаш ҳам ўз олдимга қўйган муҳим вазифалардан бири ҳисобланади».

Ҳоким шунингдек, мактаблардаги икки сменали ўқишга ҳам қаршилигини таъкидлайди: «Бўлиши мумкин эмас. Демак қўшимча мактаблар қуриш керак. Туманимизда бўш жой муаммо бўлгани учун, бу масалани яхшилаб ўйлаб кўриш керак бўлади».

Дўстлик боғи сақлаб қолинадими?

Ижтимоий объектлардаги қурилиш жараёнини кўздан кечириб, ёшлар билан учрашувга йўл олар эканмиз, йўл четида худдики мунғайиб турган улкан боғга кўзим тушади.

Ҳокимнинг айтишича, туманда маданий хордиқ чиқарса бўладиган – тинч жойлардан бири шу «Дўстлик» боғидир. Боғ яқин йилларда ўзгача чирой очиши кутилмоқда.

Сайфутдинов ушбу боғни сақлаб қолиш бўйича халқдан жуда кўплаб мурожаатлар олганини ва мутасаддиларга етказганини айтади: «Янги инвесторга боғни сақлаб қолиш шарти билан беришаяпти. Бюджет маблағлари ижтимоий объектлардан ортмаётгани учун, биласиз, инвестор ҳам фойда бўлмаса ҳеч нарса қилмайди, реконструкция эвазига унга боғнинг кўча тарафидаги бир қисмини бериб, асосий қисми қолдиришга келишганмиз».

Ҳоким ва ёшлар учрашуви

Сайфутдинов нафақат маҳаллий аҳоли, балки ёшлар билан учрашувларни ўзининг иш фаолиятининг бир қисмига айлантирган. «Президентимиз ўз чиқишларида раҳбарларнинг ёшлар сиёсатидаги масъулияти ҳақида гапирадилар. Ёшлар бизнинг келажагимиз, уларнинг нималарга қизиқишларига шахсан мен бефарқ қололмайман», дейди у.

Пойтахт остонаси – Яккасаройни қандай ўзгаришлар кутмоқда – демократ ҳоким билан бир кун

Ҳоким билан учрашувга 11 синфнинг ўндан зиёд ўқувчилари тўпланишган. Сайфутдинов ўқувчиларга мактабни битиришларига оз фурсат қолганини эслатиб, ким бўлишни мақсад қилганликлари ҳақида сўрайди. Йиғилганлардан бири Сингапур университети «Менежмент» соҳасини танлашини айтса, ўқувчилардан яна бири Вестминстер университетига имтиҳон топшириб, муваффақиятли ўтганини маълум қилади ва дарҳол ҳокимни саволга тута бошлайди.

У Яккасарой раҳбаридан стартапларни бошлаш, менежмент учун қайси китобни ўқиш фойдалироқлигини сўрайди. Ҳоким ўқувчига Дейл Карнегини ўқишни маслаҳат беради. Ўқувчининг бу китобни ўқиб бўлганман, деган жавобига «Офарин, демак сиз янада чуқурроқ билим берадиган адабиёларга ўтишингиз керак», дея мактаб директорига кутубхонани янада бойитиш бўйича топшириқларини беради.

Ҳоким билан мулоқот давомида ёшлар келажакдаги энг талабгир мутахассислик, биткоин ва криптовалюталар келажаги, блогерлик масъулияти, киберспорт сингари мавзуларда савол билан мурожаат қилдилар.

Пойтахт остонаси – Яккасаройни қандай ўзгаришлар кутмоқда – демократ ҳоким билан бир кун

Қирқ беш дақиқа вақт қандай ўтгани сезилмади ҳам. «Менга жавоб берасизлар энди, бошқа ишлар кутиб турибди», деган гапга ёшлар ҳокимга «Бўлдими, кетасизми?», дея уни қўйиб юборишни хоҳламагандек жавоб қилдилар.

Туман раҳбари билан учрашув ёшларда катта таассурот қолдирганига шубҳа йўқ эди.

Ташқарига чиққанимизда ҳокимга ёшларнинг қизиқувчанлигини эътироф этаман. Жавобан: «Ёшларимизнинг ўз тумани келажагига бефарқ эмасликлари менга жуда ёқди. Мақтаниш эмас, лекин бизларнинг ёшларимиз – ақлли ёшлар, мен бу гапни ҳар сафар такрорлашдан чарчамайман», дейди. Унинг ёшлар ҳақидаги гаплари чин юракдан, фахр билан айтилади.

Дунёга машҳур Ракат масжиди

Куннинг иккинчи ярмида бутун дунёга машҳур Ракат масжиди қайта қурилаётган ҳудудга йўл оламиз.

Пойтахт остонаси – Яккасаройни қандай ўзгаришлар кутмоқда – демократ ҳоким билан бир кун

Ракат масжидининг эски жойи Пединститут ўрнида бўлган. 1954 йил Пединститут қурилиши даврида масжид бузилган ўшанда ҳозирги масжид қурилаётган ҳудуддаги ҳовли эгаси – Миржалол ота ўз ҳовлиларини масжидга ҳадя қилиб ташлаб кетган экан.  Шу тариқа, 1957 халқ хашари йўли билан биринчи марта Ракат масжиди қурилган. Бугунги кунда қурилиш ҳажмларидан билса бўладики, масжид майдони янада кенгайтирилган, салкам 21 сотих майдонни эгаллаган. Тўрт минг киши сиғадиган масжид биносига эскалатор қўйиш ҳам кўзда тутилган.

Пойтахт остонаси – Яккасаройни қандай ўзгаришлар кутмоқда – демократ ҳоким билан бир кун

Масжид ҳудудида эркаклар билан бир қаторда аёлларнинг намоз учун ҳам жой бунёд этилади.

Масжид маҳаллий аҳоли маблағларига – ҳашар йўли билан бунёд этилмоқда ва муқаддас Рамазон ойида ишга туширилиши режалаштирилган.

Пойтахт остонаси – Яккасаройни қандай ўзгаришлар кутмоқда – демократ ҳоким билан бир кун

Ҳоким ҳақида таассуротлар

Раҳбарлик бошқарувига тайинланганига ҳатто олти ой тўлмаган ҳоким фаолиятини қандай баҳолаш мумкин? Назаримда, баҳо унинг бошқарув тузилмасига киритаётган ўзгаришлари, ўз олдига қўйган мақсадлари ва бажараётган ишларига қараб берилади. «Ишдан натижа олмасам, қониқмайман. Натижа бўлмадими, тамом, ҳаракат қилганингни гапирмай дейман», деган сўзларидан билса бўладики, у талабчан ва ҳатто қаттиққўл. Бироқ, ҳеч қачон ўзи билан бирга ишлайдиган ходимларни кутилмаганда ишдан бўшатмаслиги принципи асосида иш юритиши ҳам уни яхши менежер сифатида таъриф берилишига сабаб бўлади.

Пойтахт остонаси – Яккасаройни қандай ўзгаришлар кутмоқда – демократ ҳоким билан бир кун

«Биринчи келган кунимдан командамдаги ҳар бир ходимни ўрганишга ҳаракат қилсам-да, мен ҳар бир кишига имконият бериш керак, деган қоидага амал қиламан. Агар ходим ўзига юклатилган вазифасини бажара олмаса, уни бирдан ишдан бўшатмайман. Аввалига суҳбатлашиб, у ўзига мос жой топишига имкон яратаман. Шу пайтгача командамизда икки ходимни алмаштирдим. Аммо ротациясиз бирорта ходим Яккасарой ҳокимиятидан ишдан кетмайди», - дейди у.

Инсонпарварлик, ёшлар келажагига дахлдорликка суянган сиёсатга таяниб, айни вақтда Яккасарой келажаги истиқболли, дея умид қилиш мумкин. Шунда ҳам ҳаммасини вақт кўрсатади…