Песков Россияда "Олий ҳукмдор" атамасини киритиш ғоясига изоҳ берди

У шунингдек, "бу янги ташаббуслигини, президент Путин бу борада ҳеч қандай фикрда эмаслигини" қўшимча қилди.
Sputnik

ТОШКЕНТ, 29 янв — Sputnik. Россия Конституциясида "президент" атамасини "олий ҳукмдор"га айлантириш ташаббуси янги, бош қонунга киритиладиган тузатиш ишлари давомида кўплаб ғоялар келиб тушмоқда, айримлари қабул қилинади, қайсинисидир тушириб қолдирилади, деди Россия президенти матбуот котиби Дмитрий Песков.

Симоньянга кўра, Путин келгуси сайловларгача ўз ворисини белгилаб беради

"Ушбу иш (Конституцияга киритиладиган тузатишлар - таҳр.) давомида бўладиган мунозараларда кўплаб таклифлар тушмоқда, мунозара мақсади ҳам шунда - фикрларни жамлаш. Давлат раҳбари ўз ташаббусини илгари сурди ва эндиликда коммисияга мутлақо эркин режимда қўшимча характерига эга бўлган фикрлар келиб тушмоқда, кейинчалик, муҳокама натижасида аллақандай (таклифлар - таҳр.) тушиб қолади, қайсинисидир қабул қилинади, қайсинисидир йўқ, шу билан комиссия ишининг асл якуни шаклланади. Ҳозирча ҳаммаси мунозара режимида бормоқда", — деди Песков, журналистлар томонидан берилган, Кремльда Россия Конституциясидаги "президент" атамасини "олий ҳукмдор" атамасига айлантириш таклифи борасида қандай фикрда, деган саволга жавоб берар экан.

У шунингдек, "бу янги ташаббуслигини, президент Путин бу борада ҳеч қандай фикрда эмаслигини" қўшимча қилди.

"Келиб тушаётган таклифлар хилма-хил. Бизнинг Конституциямизда "Россия президенти" деб ёзилган", - дея таъкидлади Песков.