Навоий ва Термиз аэропортлари халқаро юк ташиш хабига айлантирилади

Шавкат Мирзиёев Навоий ва Термиз аэропортларини халқаро транспорт хабларига айлантириш бўйича кўрсатма берди.
Sputnik

ТОШКЕНТ, 29 янв – Sputnik. Ўзбекистондаги Навойи ва Термиз халқаро аэропортларида “очиқ осмон” режими жорий этилиб, янги транспорт хабига айлантирилади. Бу ҳақида Шавкат Мирзиёев транспорт вазирлиги мутасаддилари билан бўлиб ўтган учрашувда хабар қилди.

Навоий ва Термиз халқаро аэропортларини юк ташиш хабига айлантириш мақсадида “очиқ осмон” режимини жорий этиб, хорижий юк ташувчи авиакомпанияларни кенг жалб қилиш вазифаси белгиланди,- дейилган расмий хабарда.

Йиғилишда шунингдек президент фуқаро авиацияси соҳасидаги вазиятни ҳам танқид қилиб, Миллий авиакомпания негизида ташкил этилган Uzbekistan Airways ва Uzbekistan Airports компаниялари фаолияти тўлиқ йўлга қўймагани сабабли ислоҳотлар натижаси кўринмаяпти деди.

Ундан ташқари Шавкат Мирзиёев Ўзбекистонда “очиқ осмон” жорий қилинган 4та аэропортларга хорижий авакомпанияларни кенгроқ жалб этиш масаласини ҳам кўтарди.