Зеленский СССРни Иккинчи жаҳон урушини бошлашда айблади

Президент Освенцимни Совет қўшинлари томонидан озод қилиниши ҳақида гапирганда, у СССРни эсга олмади. Аммо бу ишда қатнашган украиналиклар жасорати ҳақида сўзлади.
Sputnik

ТОШКЕНТ, 28 янв - Sputnik. Украина президенти Владимир Зеленский Совет Иттифоқини Иккинчи жаҳон урушини бошлашда айблади. У бу ҳақда Варшавада Польша президенти Анджей Дуда билан учрашувдан кейин ўтказилган брифингда таъкидлаган.

“Польша ва Польша халқи биринчилар қаторида тоталитар режимларнинг ўзаро тўқнашувини ҳис қилишди. Бу Иккинчи жаҳон урушининг бошланишига олиб келди ва фашистларга холокостнинг ўлим машинасини ишга туширишига имкон берди”, - деди Зеленский. Newsone телеканали брифингни тўғридан-тўғри эфирга узатган.

Симоньян польшалик сиёсатчиларга Европани фашизмдан ким қутқариб қолганини эслатиб қўйди

Унинг сўзларига кўра, бугунги кунда “Европа ва дунё 1939 йилдаги каби жим туришга ҳаққи йўқ”.

Бундан ташқари, Зеленский Освенцим (Аушвиц) ўлим лагерини Совет қўшинлари томонидан озод қилиниши ҳақида гапирганда, у СССРни эсга олмади. Аммо бу ишда қатнашган украиналиклар жасорати ҳақида сўзлади.

Сўнгги пайтларда баъзи Европа давлатлари расмийлари Иккинчи жаҳон уруши тарихини бузиб кўрсатишга уринмоқдалар. Хусусан, Польша парламенти Совет Иттифоқи фашистик Германия билан бир қаторда урушни бошлаганини маълум қилди. Варшава ҳатто Москвадан етказилган зарар учун товон тўлашни талаб қилди. Ўз навбатида Россия Польшани озод қилишда 600 минг совет аскари ҳалок бўлганини эслатди.

Сиёсатчилар унутган холокостнинг асосий дарси

Польша ҳам Варшавани фашистлардан озод қилинганининг 75 йиллигини нишонлашдан бош тортди. Россия ташқи ишлар вазири Сергей Лавровнинг таъкидлашича, бу Россиянинг халқаро майдондаги мавқеини пасайтириш учун қилинмоқда.