Сурат нархи 10 минг $: Жиззахда севгилисини шантаж қилган йигит ушланди

Жиззахлик 19 ёшли қизнинг учрашиб юрган йигити шахсий суратларини яширинча телефонига кўчириб олган. Сўнгра уларни интернетда тарқатиш билан қўрқитиб, қиздан 10 минг доллар талаб қилган.
Sputnik

ТОШКЕНТ, 28 янв — Sputnik. Жиззахда севган қизига нисбатан товламачилик содир этган йигит жиноят устида қўлга олинди.

ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти хабарига кўра, Шароф Рашидов туманида яшовчи 19 ёшли қиз Жиззах вилоят ИИБ бошлиғи номига ариза билан мурожаат қилган. У ўз аризасида ўзаро танишиб юрадиган 22 ёшли йигити телефонидан сездирмасдан шахсий суратларини яширинча кўчириб олгани ва уларни интернетдаги ижтимоий тармоқларда тарқатиб юбориш билан таҳдид қилаётганини баён қилган.

Сурат нархи 10 минг $: Жиззахда севгилисини шантаж қилган йигит ушланди

Қизнинг сўзларига кўра, йигит суратларни тарқатмаслик эвазига 10 минг доллар талаб қилган. Шунинг учун қиз йигитига нисбатан қонуний чора кўришни сўраган.

Ўтказилган тезкор тадбирда Б.Б. 25 млн сўмни олаётган вақтида қўлга олинган.

Унга нисбатан Жиноят кодексининг 165-моддаси 1-қисми (товламачилик) билан жиноят иши қўзғатилган. Ҳозирда дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.