ОАВ: Жазоирда Су-30 қирувчи самолёти қулаб тушди

Жазоирнинг шимолий-шарқида Су-30 қирувчи самолёти ҳалокатга учради. Икки кишидан иборат экипаж аъзолари ҳалок бўлган.
Sputnik

ТОШКЕНТ, 28 янв - Sputnik. Жазоирнинг шимолий-шарқида Су-30 қирувчи самолёти ҳалокатга учради. Бу ҳақда РИА Новости Algerie 24 нашрига таяниб хабар қилмоқда.

Самолёт Умм ал-Буаги провинциясида қулади.

Ал Наҳар телеканалига кўра, гап Россия томонидан ишлаб чиқарилган Су-30 қирувчи самолёти ҳақида кетмоқда. Икки кишидан иборат экипаж аъзолари ҳалок бўлган.

Ҳалокат сабаблари ҳозирча ошкор қилинмаяпти.

Жазоир ҳаво кучлари таркибида бир неча ўнлаб Су-30МКА қирувчи самолётлар бор.