Телебошловчи Максим Галкин инстаграмга Австралияда дам олиш вақтидан тасвирга олинган видеони жойлаштирди. РИА Новости хабарига асосан.
Галкин бу видео остида “туристларга бағишланади” деб ёзган.
Алла Пугачева ҳам бунга “Турист, тошларда эҳтиёт бўлинг”, - деб изоҳ ёзган.
Бу видеороликни бир неча соат ичида миллиондан ортиқ марта томоша қилинган, кўпчилик фойдаланувчиларга манзур бўлди.
“Қарға қағилламоқдами?” - деб ёзган @l7728d исмли фойдаланувчи.
“Сиз денгиз чайкасини ҳам пародия қилишга улгурдизми”, - деб муҳокамага қўшилди @viktoriabelenko750.