Ўзбекистонлик Татаристонда “Йил талабаси” мукофотини қўлга киритди

Камолиддин Бобохонов мукофот пули ва дунёнинг исталган олий таълим муассасасида ўқишни бепул давом эттириш имкониятига эга чиқди.
Sputnik

ТОШКЕНТ, 27 янв - Sputnik. Татаристон пойтахти Қозон шаҳрида республиканинг энг яхши талабаси аниқланди. Қозон федерал университетининг Ижтимоий-фалсафий фанлар ва оммавий коммуникациялар институтида таҳсил олаётган ўзбекистонлик талаба Камолиддин Бобохонов ушбу мукофотни қўлга киритди.

“Татар-информ” агентлиги хабарига кўра, ғолибга мукофотни Татаристон президенти Рустам Миннихановнинг шахсан ўзи топширган.

Ушбу мукофот Камолиддин Бобохоновга 50 минг рублдан ташқари, дунёнинг исталган олий таълим муассасасида ўқишни бепул давом эттириш имкониятини беради.