Рақамли иқтисод нима  – Жамшид Қўчқоров жавоб беради

Ўзбекистон молия вазири Жамшид Қўчқоров рақамли иқтисодиёт нималигини ва ундан нималар кутилаётганини батафсил тушунтириб берди.
Sputnik

ТОШКЕНТ, 27 янв - Sputnik. Рақамли иқтисод бу нима, жайдари қилиб тушунтириб беринг, деган саволга Ўзбекистон молия вазири Жамшид Қўчқоров қуйидагича жавоб берди. Sputnik мухбири хабарига асосан.

Жамшид Қўчқоров йилниинг энг яхши молия вазири бўлди

Рақамли иқтисод – бу бугунги кунда жаҳон иқтисодининг драйвери, ривожланиш белгиларидан бири.

Рақамли иқтисод - замонавий миллий иқтисодларнинг қиёфасини ўзгартириб, уларнинг самарадорлигини ва шаффофлигини оширмоқда.

Оддий мисол, рақамли иқтисодда пенсия расмийлаштириш учун битта паспортнинг ўзи кифоя бўлади. Бу ҳақида президентимиз ҳам ўз мурожаатномасида айтиб ўтди. Фуқаро туман ёки шаҳар пенсия фондига мурожаат қилади ва улар архивдан у қаерда ишлаган, қанча ойлий олгани ҳақида барча маълумотларни олади. Оддий фуқаролар учун бу - қулайлик дегани.

Хуфиёна иқтисодга қарши кураш

Яна бир мисол – хуфиёна иқтисодиёт. Турли баҳоларга кўра Ўзбекистон умумий иқтисодида хуфиёни иқтисодиёт миқдори 45 %гача бўлиши мумкин.

Жамшид Қўчқоров: ўзбек компаниялари ҳам халқаро молия бозорига чиқишини хоҳлаймиз

Рақамли иқтисод бу муаммони ҳам ҳал қилиши мумкин. Бу йулда биринчи қадам аллақачон қўйилди – бу солиқ реформаси. Бу амалга ошди. Иккинчиси – қўшилган қиймат солиғи учун электрон счет фактуралар юритиш тартибини киритиш. Биз ҳозир шу ишни амалга ошираяпмиз.

Бу тизим ишга тушганидан кейин, ҳар бир солиқчи солиқ тизими сайтига ўзининг шахсий кабинетига кириб ўз солиқларин кўрсатиб боради. Биз шу асосда ҳар бир товарнинг ишлаб чиқарилганидан бошлаб то харидорга етиб боргунича кузатиб борамиз. Йўлда бу товар йўқ бўлиб кетмаслиги керак.

Меҳнат самарадорлигини оширади  

Лекин рақамли иқтисоднинг асосий вазифаси - иқтисодиётнинг самардорлгини оширишдадир. Ҳар бир давлатнинг вау унинг раҳбарининг вазифаси – инсон капиталини қийматини ошириш. Ҳар бир одамни малакаси оширилса – унинг меҳнати кимматрок туради, у кўпроқ маош олади.

Мантиқий кетма-кетликнинг давоми  

Бугунги кунда Ўзбекистон бозор иқтисодидёти тизимини жорий қилиш йўлидан бормоқд. Маълумки бозор иқтисодиётини дунёнинг 200та давлати қабул қилган. Лекин бозор иқтисодиёти ривожланишнинг зарурий шарти, етарли шарти эмас. Акс ҳолда ушбу давлатларнинг барчаси бой-бадавлат яшарди.

Жамшид Қўчқоров ЕОИИ ҳақида: агар фойдали бўлса, қўшиламиз

Ушбу нуқтаи назардан президент эълон қилган прописка тизимини бекор қилиш, пахта ва ғаллага бўлган давлат буюртмасини бекор қилиш, коррупцияга қарши кураш органи тузилиши  - буларнинг брачаси  охир оқибат иқтисодиётга тегишли бўлган  бозор иқтисодининг зарурий шартларини яратиш  йўлида қилинаётган чоралардир.

Масалан пропискани бекор қилиниши – ишчи кучи бемалол яхши иш булган жойга бориб ишлай олади. Маълумки, иш ўринлари одамлар орқасидан юрмайди одамлиар иш орқасидан юради.

Шу маънода рақамли иқтисодиётга ўтиш – ислоҳотларда мантиқий кетма-кетликнинг муносиб давомчиси ва драйверидир.   

Мақсад - иқтисодий фаровонлик

Ҳар бир давлатнинг асосий мақсади иқтисодий ўсиш ва фаровонлик – қолган ҳамма нарсалар шулардан келиб чиқади.

Нафақа бериш билан камбағалликни камайтириб бўлмайди – молия вазири

Хар бир мамлакатнинг фаравонлиги унинг ЯИМи билан белгиланади. Чунки ЯИМдан ташқарида ҳеч нарса йўқ, оддий сўз билан айтшганда. Халқнинг давлатнинг ҳаракат майдони – мана шу ялпи ички маҳсулот. ЯИМ катта бўлса бировга ёрдам пули нафақа беришингиз мумкин.

Президент қўйган вазифалардан яна бири – Ўзбекистон ЯИМини 5 йилда 100 миллард долларга чиқариш вазифасидир.

Бугунги кунда Ўзбекистон  ЯИМи 58 миллиард доллар бўлиб, аҳоли жон бошига 1725 доллардан тўғри келади.

2024 йилда ушбу кўрсатгич 1000 миллиард бўлса, у аҳоли жон бошига 2800 долларни ташкил қилади. Бунда аҳоли сони ошиши (36 млрд) ва доллар курсининг ошиши (12 000 сўм) ҳам ҳисобга олинган.

ЯИМ купаймаса фаровонликни таъминлашнинг иложи йук. Бор нарсани купайтирмасдан туриб унинг тақсимотини ўзгартириш билан камбағаллликни енгиб булмайди.

Рақамли иқтисод бозор иқтисоди билан бир вақтда Ўзбекистон ялпи ички маҳсулотини оширишга хизмат қилади.