Қозоғистон Хитойга коронавирус билан курашда ёрдам беради

Қозоғистон коронавирус билан курашда Хитой билан ҳамкорлик қилишга тайёрлигини маълум қилди. Хитойга малакали мутахассислар юборилиши мумкин.
Sputnik

ТОШКЕНТ, 27 янв – Sputnik. Қозоғиcтон бош санитар шифокори Жандарбек Бекшин жойда вазиятни ўрганиш учун ўз эпидемиолог мутахассисларини Хитойга юборишга тайёр эканлигини маълум қилди. Sputnik Қозоғиcтон хабарига асосан.

Ухандан ўзбекистонликларни эвакуация қилишга қўйилган таъқиқ бекор қилингани йўқ - ТИВ

Бекшин сўзларига кўра, Қозоғистон коронавирус билан курашишда Хитой билан ҳамкорлик қилишга тайёр.

“Агар вазият талаб қилса, биз жойда вазиятни ўрганиш учун ўз малакали эпидемиолог мутахассисларимизни Хитойга юбориш, шунингдек, у ерда амалга оширилаётган эпидемик чора-тадбирларни ташкил қилиш борасида тажриба алмашишга тайёрмиз”, - деди Бекшин.

Ҳозирги вақтда Қозоғистон шифохоналарда коронавирус юқтирган беморлар йўқ. Аммо агар беморларда коронавирусга шубҳа бўлса, беморларнинг таҳлилларини Россияга юборилади.

"Биз тиббий ташкилотлардан намуналарни, Қозоғистонда лаборатория диагностикаси лабораторияларига етказиб беришнинг логистика алгоритмларини ишлаб чиқдик, кейинчалик ЖССТ марказларига юборамиз, шунингдек, Россия билан ҳам ҳамкорлик қиламиз. Бу яқинимизда. Новосибирскка самолётлар ҳар куни парвоз қилади”, - деди Бекшин.

Хавфли вирус тарқалиши

Декабрь якунида Хитой ҳукумати Хубей провинцияси маркази бўлган Ухан шаҳрида номаълум пневмония тарқалиши ҳақида хабар қилинганди.

Кейинчалик, касаллик қўзғатувчиси коронавирус 2019-nCoV экани аниқланди. Беморларнинг сони тез фурсатда ошмоқда.

Япония, Жанубий Корея, Канада, Таиланд, Вьетнам, Сингапур, Тайван, Гонконг, Макао, Непал, Австралия, Малайзия, Франция ва АҚШда ҳам бу вирус аниқланган.

Сўнгги маълумотларга кўра, Хитойда 2744 киши касалланган бўлиб, 80 киши вафот этди.