ТОШКЕНТ, 27 янв - Sputnik. Ўзбекистон теннис федерациясининг бош котиби Ирода Тўлаганова Осиё теннис федерациясининг вице-президенти этиб сайланди.
Миллий олимпия қўмитаси хабарига кўра, Тўлаганова ўтган йилнинг 1 декабрь куни Ҳиндистоннинг Бангалор шаҳрида ўтган йиғилишда ОТФ директорлар кенгашига аъзо бўлган. Ортда қолган вақт мобайнида унинг самарали фаолияти уни халқаро ташкилотнинг вице-президентлик даражасига кўтарди.
Машҳур теннисчи Ирода Тўлагановани нафақат Ўзбекистонда, балки бутун дунёда яхши билишади. У яккалик баҳсларида 3 мартадан WTF ва ITF турнирлари ғолибаси ҳисобланади. Ирода Тўлаганова “Ўзбекистон ифтихори” фахрий унвони, “Шуҳрат” медали билан тақдирланган.