ТОШКЕНТ, 27 янв – Sputnik. Афғонистон шарқидаги Ғазни вилоятида Ariana Afghan Airlines авиакомпаниясининг самолёти қулади, деб хабар қилди 1TV.
Дастлабки маълумотларга кўра, самолётда 83 киши бўлган.
Ғазни губернаторининг вакили Ариф Нурининг айтишича, ҳодиса Деҳ Як вилоятида юз берган.
Tolo News хабар беришича, бу ҳудуд “Толибон”* назорати остида бўлган. Манба таъкилашича, "махсус кучлар" воқеа жойига юборилган.
* Россия ва бир қатор давлатларда тақиқланган террорчилик ташкилот.