“Яшил ҳудуд” ва АҚШнинг Бағдоддаги элчихонаси ракеталар билан ўққа тутилиши натижасида бир неча киши жароҳат олди. Бу ҳақда РИА Новости “ас-Сумария” телеканалига таянган ҳолда хабар қилди.
Элчихонадаги одамлар вертолёт ёрдамида эвакуация қилинди.
Аввалроқ ОАВ АҚШ элчихонаси ҳудудига учта ракета келиб тушганлиги ҳақида хабар берган эди.
Бағдоднинг “Яшил ҳудуди” вақти-вақти билан ракета ҳужумларининг нишонига айланган. Хусусан, 20 январ куни кечқурун Америка элчихонаси яқинига ракеталар тушди, шунда қурбонлар ва вайронагарчиликлар бўлмаган.
Ҳарбий сиёсатшунос, Плеханов номидаги Россия иқтисодиёт университетининг сиёсий фанлар ва социология кафедраси мудири Андрей Кошкин ушбу вазиятга изоҳ берди
“Биз уларнинг Ироқнинг дипломатик ҳудуди бўлган “яшил ҳудуд” ўққа тутилаётгани ҳақида маълумотларни доимий равишда олиб турамиз ва бу мамлакатда вазиятни барқарорлаштириш учун хайрихоҳ аломат эмас. Менимча, бундай отишмалар, афсуски, такрорланиб боради. Бу каби ўққа тутилишлар, кўринишидан, бугун мамлакатдаги америкапараст ҳукумат назоратидан чиқиб кетган ички вазият ва АҚШ ўзларини вазият хўжайини деб ҳис қилишлари истаги билан боғлиқ. Ва бу, эҳтимол, шунга ўхшаш ҳодисаларнинг рўй беришининг сабабчиси. Шунинг учун АҚШ Яқин Шарқда ўз қисмати ҳақида, ва эҳтимол, Яқин Шарқ мамалакатлари, ва айнан Ироқга нисбатан ўз сиёсатини қайта кўриб чиқиши керак “, – деб Андрей Кошкин Sputnik радиоси эфирида.
Декабр охирида Америка кучлари Сурия ва Ироқдаги шиа мазҳабидаги “Катайиб Ҳизбуллоҳ” нишонларига зарба берганидан кейин Яқин Шарқдаги вазият кескинлашди. Шундан кейин ҳаракат тарафдорлари Бағдоддаги Америка дипломатик ваколатхонасига ҳужум бошладилар. Кейин Вашингтоннинг ўтказилган махсус амалиёти давомида Эрон генерали Қосим Сулаймоний ва Ироқ шиалари кўнгиллилари раҳбарининг ўринбосари Абу Маҳди ал-Муҳандис ўлдирилган. АҚШ уларни АҚШ элчихонага ҳужум уюштиришда иштирок этган деб ҳисоблайди.
8 январга ўтар кечаси Эрон АҚШнинг Ироқдаги базаларига ракета ҳужумларини уюштирди ва бу Сулаймонийнинг ўлдирилиши учун ўч олиш деб атади.