ТОШКЕНТ, 25 янв - Sputnik. Туркиянинг Малатья ва Элязиғ шарқий провинцияларида юз берган ҳалокатли зилзила оқибатида ҳалок бўлганлар сони 22 нафарга етди, деб баёнот қилди Туркия ИИВ раҳбари Сулаймон Сойлу, деб хабар бермоқда РИА Новости.
"Элязиг провинциясида 18 киши, Малатьеда – тўрт киши ҳалок бўлди. Жабрланганлар сони 1031 нафарни ташкил этади.
Қутқарувчилар уюмлар остидан 39 нафар жабрланганларни чиқариб олдилар", – дея хабар қилди Сойлу, у шунингдек, уюмлар остида яна 22 киши бўлиши мумкинлигини қўшимча қилди.
Зилзила оқибатида камида 30 та уй вайрон бўлган. Айни вақтда туманда 200та такрорий ер ости силкинишлари қайд этилган. Туркия ҳукумати уюмларни текшириш учун мамлакатнинг турли регионларидан 400 дан ортиқ қутқарув жамоаларини жалб этганлар.
Туркиянинг шарқий қисми, Элязиғ провинциясида жума куни 6,8 магнитудали зилзила содир бўлди. Эпицентр Сивриж шаҳри эканлиги айтилмоқда.
Россия президенти Владимир Путин юз берган фожиа сабабли Туркия президенти Ражаб Тайип Эрдоғанга ҳамдардлик телеграммасини йўллади. Туркия халқига ер силкиниши муносабати билан кўплаб давлатлар етакчилари ва сиёсатчилар ҳамдардлик билдиришмоқда, улар орасида Европа Иттифоқи дипломатияси раҳбари Жозеп Боррель ҳам бор.