ТОШКЕНТ, 24 янв - Sputnik. Москвада Ўзбекистон элчихонаси консуллик бўлими янгиланган биноси ўз иш фаолиятини бошлади.
Жой ҳаммага етади
“Тиқилинч эди. Жой етмас эди, биз ҳаммага консуллик хизматларини тақдим эта олмасдик”, - деб эсга олади Ўзбекистоннинг Россиядаги бош консули Меҳриддин Хайриддинов.
Консуллик бўлими кўчирилгандан сўнг, элчихонанинг меҳмонлар уйида 620 квадрат метр майдонни эгаллади. Энди бу юқори технологияли муассаса бўлди.
Биринчи навбатда бош консул – меҳмонларга электрон навбат талон берадиган аппаратга эътибор қаратди. Қулай ўриндиқлар билан жиҳозланган иккита кутиш зали мавжуд.
Консуллик бўлими фуқароларни қабул қилиш жойида деворлар шаффоф бўлиб, қабул қандай амалга оширилаётганини кўриш мумкин. Биометрик паспортларни расмийлаштириш учун фойдаланиладиган қурилмалар катта қизиқиш уйғотмоқда. Шунингдек, бўлимда колл-марказ жойлашган. Ходимлар фуқароларнинг қўнғироқларига ўзбек ва рус тилида жавоб беришмоқда.
Бинода болали аёллар учун алоҳида хона ташкил қилинган.
Охирги мижозгача
Консуллик бўлим ўрта ҳисобда бир сутка давомида 250-300 фуқаро қабул қилмоқда. Хайриддино таъкидлашича, замонавий технологиялар минг кишини ҳам қабул қилиш имкониятини беради.
“Охирги мижоз кетмагунча ёпилмаймиз. Президент Шавкат Мирзиёев топшириғига кўра биз интерактив хизматларни жорий қилмоқдамиз. Фуқароларимиз уйдан чиқмаган ҳолда масофадан туриб айрим хизматлардан фойдаланиши мумкин”, - деб таъкидлашди дипмиссияда.
Консуллик хизматларига хорижга чиқиш биометрик паспортлар, паспорт йўқолган ҳолатларда ватанига қайтиш ҳуқуқини берувчи ҳужжатларни тақдим этиш киради. Москвадаги консуллик идораси Россиянинг Марказий Федерал округига келган ватандошларга хизмат кўрсатади.
“Икки йил олдин барча консуллик иш Москвадаги элчихона орқали амалга оширилганди. Қисқа вақт ичида Санкт-Петербург, Қозон, Екатеринбург, Владивосток ва Ростов-Дону шаҳарларида янги бош консулхоналари очилди. Шу орқали биз фуқароларимизга яқин бўлиш, улар узоқ йўл юрмасдан, консуллик масалалар бўйича ёрдам олиш ҳуқуқга имкониятига эга бўлиши борасида деярли барча РФ федерал округларини қамрам олишга муваффақ бўлдик”, - деб таъкидлади дипломат.
Москвадаги консуллик бўлими томонидан 2019 йилда 23 мингдан ортиқ консуллик хизматлар кўрсатилган бўлиб, 16 мингга яқин Ўзбекистонга қайтиш сертификатлар ва 900 биометрик паспортларни расмийлаштиришга ёрдам бериб, фуқароларга берилди.