Ўтган йилда ўзбекистонликлар иномаркаларга қанча сарфлашди

Давлат статистика қўмитаси маълумотларига кўра, Ўзбекистонда 2019 йилда енгил автомобиль импорти ҳажми 2018 йилга нисбатан 37,9 фоизга ўсди.
Sputnik

ТОШКЕНТ, 23 янв — Sputnik. 2019 йил давомида ўзбекистонликлар янги импорт енгил автомобиль харид қилишга 440,1 миллион доллар сарфлашди.

Бундан Давлат статистика қўмитаси ҳисоботи дарак бермоқда.

Ўзбекистонда енгил автомобиллар импорти ошди

Таъкидланишича, 2018 йилда Ўзбекистон аҳолиси янги иномаркалар сотиб олишга 319 млн доллар сарфлашган. Бу эса 2019 йилга қарагандан 37,9 фоизга камдир.