ТОШКЕНТ, 23 янв – Sputnik. Қрим татарларининг Қрим минтақавий миллий-маданий автономияси раҳбари Эйваз Умеров Қримга марши ташаббускорларини шошқалоқ ҳаракатлардан огоҳлантирди. РИА Новости хабарига асосан.
Аввалроқ, Олий Раданинг собиқ депутати, “Қрим татар халқининг Межлиси”* ташкилоти раҳбари Рефат Чубаров Украинанинг “Бешинчи канал” эфирида унинг тарафдорлари 2 май куни Чонгар назорат-ўтказиш пунктида Қрим билан чегарани кесиб ўтмоқчи эканликларини айтди.
Унга кўра, Украина ҳудудидан яриморолга пиёда маршда ташкилот аъзолари, шунингдек депутатлар ва "ғарбий шериклар" бўлади. Шу билан бирга, собиқ депутат чегарани бузиб ўтиш билан боғлиқ сценарий бўлиши мумкинлигини истисно қилмади.
"Менинг бу намойиш катта оломонни йиғишига шубҳам катта. Украинада межлиснинг* сиёсати тўлиқ муваффақиятсизликка учрагани ва қулаши қочоқ аъзоларини ўз фаолиятларини радикаллаштиришга мажбур қилмоқда. Мен маршда Украина сиёсатчилари қандай қилиб биринчи ўринда туришини билмайман, лекин кимдир бу провокацияга борадиган бўлса, эслатиб ўтмоқчиман, Россия Федерациясининг суверен чегарасини бузишга қаратилган ҳар қандай ҳаракатлар ҳибсга олиш билан якунланади", - деди РИА Новостига Умеров.
Унинг сўзларига кўра, экстремистларнинг марши ватандошларнинг қайсидур қисмини бошини "кандага қўйиш" ва шу орқали Қрим масаласини Ғарб мамлакатлари ва Украина ички ахборот кун тартибига қайтариш учун қилинмоқда.
"Межлис* етакчилари одамларни яна бир бор камида қамоққа тортилиши ва кўпи билан ўз ҳаётларини хавф остига қўйиши мумкин бўлган намойишларга ташлашга тайёр", - дея таъкидлади Умеров.
Шунингдек, у радикаллар ўзларининг ғаразли мақсадларига эришиш учун ўз халқининг бир қисмини қурбон қилишга тайёрлигини таъкидлади.
* Россияда тақиқланган террорчилик ташкилоти